Асаларичилик – қишлоқ хўжалигининг энг қадимги тармоқларидан бири. Асаларичилик республикада муҳим озиқ-овқат маҳсулоти бўлган асал, шунингдек, асалари муми, прополис, асалари сути, заҳари, асалари йиғадиган гул чанглари каби маҳсулотлар олиш ва бошқа ҳашаротлар билан чангланадиган экинларни асаларилар ёрдамида чанглатиш йўналишларида ривожланмоқда.
Арилар 0-2°С ҳароратда яхши қишлайдилар. Ҳарорат 4-6°С дан ошиб кетса, арилар тўдаларидан тарқалишиб, безовталана бошлайди.