Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
АСАЛАРИЧИЛИК

Асаларичиликда июль ойида бажариладиган ишлар

Муаллиф Агроном 25.07.2020
Асаларичиликда июль ойида бажариладиган ишлар

Июль ойида асаларилар фаоллик билан асал йиғишда давом этади.

Асаларилар самарали меҳнат қилиши учун уялардан асални ўз вақтида олиш муҳим. Вақтида дейилганда – асалнинг серсув бўлмай қолиши, асаларилар эса ячейкаларнинг юқори қаторларини ёпа бошлаши даври тушунилади. Буни кўрик пайтида пайқашингиз мумкин. Бундай асал етилган ва сифатли бўлади. Агарда у катаклар тўлиқ ёпилгунча уяда қолдирсангиз, асалариларнинг иши сустлашади.

Асал олиш учун куннинг энг қулай вақти асаларилар фаол шира тўплаш билан банд пайт ҳисобланади. Яъни кундузи соат 10.00 дан 16.00 гача. Гап шундаки, асаларилар шира тўплаш билан овора бўлганда асалларини олиб қўйишаётганига камроқ эътибор қаратади ва камроқ асабийлашади. Рамкалардан асални тортиб олгач, уларни уяга, аввалги жойига қўйинг.

Асал олишни асаларилар кира олмайдиган ёпиқ жойда амалга ошириш керак, шунда ўғриликнинг олди олинади.

Эндиликда мумкатакларни очиш мумкин, бунинг учун жуда юпқа ва кенг тиғли пичоқдан. Пичоқни иссиқ сувга солинг. Рамкани ён планкасини столга таяган ҳолда иситилган пичоқни қуйидан юқорига ҳаракатлантириб, қопқоқларни кесиб олинг. Кесилган қопқоқларни тўрли идишга солиб қўйинг, ундан ҳали кўп асал оқиб тушади.

Очилган мумкатакларни асал ҳайдаш ускунасига шундай жойлаштирингки, токи улар бир-бирининг мувозанатини таъминласин. Яъни, ускунага вазни бир хил мумкатакларни ёки тахминан тенг вазнли мумкатакларни бирбирининг қарама қаршисига қўйинг. Асал ҳайдаш ускунасини секин айлантиринг. Бунда қуйи планкаси олдинга қарасин, кейин кассеталарни ўгиринг. Сўнгра яна секинлик билан айлантира бошланг, аста-секин тезликни оширинг.

Мумкатакнинг иккинчи томонидан бутун асал тортиб олингач, уларни яна биринчи томони билан ўгиринг ва ускунани катта тезлик билан айлантиринг. Бунда биринчи томондаги асал қолдиқлари тортиб олинади. Гап шундаки, мумкатаклар вазни оғирлиги пайтида ҳатто суст айлантириш ҳам асални тортиб олиш учун етарли марказдан четлашувчи кучни беради.

Мумкатаклар енгиллашгани сайин асални тортиб олиш учун катта тезликда айлаштириш зарур. Мумкатакларингиз янги қурилган бўлса, асални тортиб олишда уларни шикастлаши эҳтимоли мавжуд. Шу сабабли ускунани кичикроқ тезликда айлантиришга ҳаракат қилинг. Агарда мумкатаклар тўқ рангли ва мустаҳкам бўлса, ҳайдаш тезлиги уларга шикаст етказмайди. Сиз боқаётган ҳар бир асалари оиласидан қанча асал олганингизни албатта қайд этинг. Бу маълумот кучли оилаларни аниқлаш ва асалари хўжалигида наслчилик ишларини олиб бориш учун керак бўлади.

Манба: «Асаларичилик — бошловчи асаларичилар учун» М.К.Минзафаров, Н.А.Музафарова

[print-me]

асал
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Асаларичиликда февраль ойида бажариладиган ишлар

02.02.2022

Асалариларни қишловга тайёрлаш

05.03.2018

Асалариларнинг ўғирликка киришини олдини олиш

19.06.2020

Асаларининг Европа чириш касаллиги қандай тарқалади

15.09.2018

Тошкентда асал ярмаркаси ташкил этилади

16.10.2018

Асаларичиликда декабр ойида бажариладиган ишлар

01.12.2020

Асалари оилаларининг баҳорги тафтиши

21.03.2020

Асаларичиликда октябрда бажариладиган ишлар

04.10.2020

Ариларнинг қишдаги ҳаёти

23.12.2020

Асаларичиликда август ойида бажариладиган ишлар

03.08.2021

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.