Октябр ойида асалариларнинг ҳаётий фаоллиги аста-секин сусаяди. Расплод миқдори аста-секин камайиб боради, она асалари тухум қўйишдан тўхтайди. Улардаги модда алмашинуви секинлашади, улар совуққа тайёрлана бошлайди. Совуқ об-ҳавони кутар экан, улар бутун қути тешикларини прополис билан тўлдира бошлайди.
Бу пайтда давомли кузги ёмғир бошланмасдан, уяга кана қўзғатувчи расплод ва катта асаларилар касаллиги — варроатозга қарши ишлов бериш керак.
Асаларилар варроатоз билан касалланганини қути тубида ўлиб ётган 2 миллиметрлик каналарни кўрганда тушунасиз. Шунингдек расплодли мумкатаклар ола-була бўлиб қолади. Ёпиқ ячейкалар орасида бўш қолдирилганлари ҳам бўлади. Ўлган ғумбаклар танасида каналарни кўриш мумкин. Ўлган асаларилар қанотсиз бўлади, чунки каналар асалари қанотларини ва барча тукли қопламасини ейди.
Варроатозни даволаш учун уяни ва рамкаларни совунли сув билан ювиш, сўнг тоза сув билан чайиш керак. Ундан кейин ҳамма нарсани тетрациклинли сув билан чайиш лозим (бу эритма 40 литр сувга у ош қошик нисбатида тайёрланади). Асални олиб қўйиш мумкин, сушли рамкани ҳам тетрациклинли сув билан ювиш лозим.
Умуман, кузда 3 марта, заруратга кўра ишлов берилади. Шунингдек, асалариларни сентябрда бўлгани каби, шифоли қиём билан боқиш керак.
Манба: «Асаларичилик — бошловчи асаларичилар учун» М.К.Минзафаров, Н.А.Музафарова