Ўзбекистоннинг табиий иқлим шароити қишлоқ хўжалиги экинларни ҳосилдорлигини оширишда асалари оилаларни замоновий илғор технология асосида экинзорларда боқиб, асаларчилик маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш учун қулай имкониятга эга. Асал, мум, гулчанги, прополис, асалари сути ва захри ниҳоятда қимматбаҳо неъматлар бўлиб, инсон саломатлиги, тиббиёт ва фармацевтика саноати учун жуда ноёб хом ашё саналади.
Қишлоқ хўжалик экинларни асаларилар ёрдамида чанглатиш экинлар ҳосилдорлиги оширишга катта таъсир бор. Ғўза ўсимлиги асаларилар билан чанглатилса, ҳосилдорлик 25% гача ортиши, кўсаклар сони 12-13% га кўпайиши илмий жихатда исботланган. Шунинг билан бирга кўсакларни етилиш муддатлари тезлашади, тола ва уруғ сифати яхшиланади. Чигитнинг унувчанлик қобилияти ортади ва пуч уруғлар сони камаяди.
Асаларилар ғўза, мевали боғлар, полиз ва резавор мевалар гулини четдан чанглатиш натижасида уларни турларни соғломлаштириш ва юқори маҳсулдор навларни вужудга келтиришга шароит яратади. Бу ўз аҳамиятига кўра асаларичиликда маҳсулот етиштиришга нисбатан мухимроқ ҳисобланади.
Асаларилар орқали боғларда, сабзовотчиликда, уруғчилигида ва пахтачиликда гулларни четдан чанглатиш мева ва сабзовотларнинг харидорбоп кўринишини яхшилайди. Асаларилар билан чанглантирилган дарахтлар ва ўсимликлар уруғидан экилган ўсимликлар, мевалар ва полиз экинларни ўсиш қобилияти юқори бўлади.

Дарахтларни гуллаш вақтида боғзорларга асалари оилаларни жойлаштирилиб, асаларилар ёрдамида чангланганда боғларни хосилдорлиги ошган. Фарғона вилояти асаларичилик уюшмасида қишлоқ хўжалик экинларни асаларилар билан чанглатиш ҳисобига мевали дарахтлар хосилдорлиги ошириш бўйича олиб борган илмий тадқиқот ишларида ўрганиб кўрилган. Масалан, шафтоли ҳосилдорлиги 1,2 мартага, беҳи 1,43 мартага, олма хосилдорлиги 6-8,3 мартагача, олхўри ҳосилдорлиги 8-11 мартага, гилос ҳосилдорлиги 15-20 мартагача ва ўрик ҳосилдорлиги эса 5-5,9 мартагача ошганлиги аниқланган.
Республика бўйича ўтказилган тажирабаларга асосланиб, ўсимлик ва боғларни чанглаш учун керак бўладиган асалари оилаларининг сони қуйидаги миқдорда бўлиши тавсия этилади:
- узумзор учун 2-3 асалари оиласи;
- уруғлик пиёзга 0,5-1 асалари оиласи;
- уруғлик сабзи 0,5-1 асалари оиласи;
- олма, олхўри, беҳи, нок, ўрик, шафтоли каби меваларга 3 асалари оиласи;
- олча ҳамда гилос дарахтлари учун 4 асалари оиласи.
Қишлоқ хўжалик экинларини асаларилар ёрдамида чанглатишда асаларичилик иқтисослашган хўжаликлар билан келишув шартномалари асосида келтирилган меъёрини эътиборга олган ҳолда амалга оширилади.
Манба: agro.uz
[print-me]
