Қишлоқ хўжалигида деҳқончиликнинг салмоғи катта. Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг ярмидан ортиқроғи деҳқончиликдан, қолгани эса чорвачиликдан олинади. Деҳқончилик далачилик, боғдорчилик ва узумчиликдан иборат бўлади. Экин турлари бўйича дон экинлари, техника экинлари, ем-хашак, сабзавот, картошка ва полиз экинлари хўжаликларга бўлинади.
Деҳқончиликда экинларни парваришлаш ва маҳсулотлар етиштиришнинг асосий тадбирлари:
- маҳаллий тупроқ-иқлим шароитига мослашган навлар (дурагайлар)ни танлаш;
- алмашлаб экишга энг яхши ўтмишдош танлаш;
- экин экиладиган майдонларда ерга яхши ишлов бериш ва ўғитларни қўллаш;
- уруғликни экишга тайёрлаш, экиш муддатлари, уруғлик экиш нормаси, экиш усули, экиш чуқурлиги;
- экинларни парваришлаш тупроққа ишлов бериш, озиқлантириш, бегона ўтларни йўқотиш;
- экинни зараркунандалар ва ҳашаротлардан ҳимоя қилиш, дефолиантлар, десикантлар қўллаш;
Ўзбекистонда буғдойнинг пишиб етилиши йилнинг энг иссиқ муддатларига тўғри келади. Буғдой пишгандан кейин қисқа…