«Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали фермер ва деҳқонларимиз томонидан севиб ўқилувчи даврий нашрлардан бири бўлиб, 1922 йилдан буён чоп этилиб келмоқда. Ушбу журналда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги уюшма, корхона ва ташкилотлар, жумладан, олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини, иқтисодий ислоҳотлар самараларини, шунингдек, илмий-тадқиқот ишлари ва янгиликлар ёритиб борилади.
Шунингдек, журнал мухбирлари фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан қўлга киритилаётган ютуқларни, эришилаётган натижаларни, илғор тажрибаларни, иқтисодий ислоҳотлар ва модернизация ишларини ҳамда янгиликларни кенг жамоатчилик оммасига етказади. Қишлоқ хўжалиги ривожи ва тараққиётига қаратилган илмий-оммабоп мақолалар, жаҳон илм-фан ютуқларини мунтазам ёритиб боради.