Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Бодом кўчатларини экиш ва парваришлаш

Муаллиф Агроном 27.04.2020
Бодом кўчатларини экиш ва парваришлаш

Бодом — иссиқсевар, қурғоқчиликка ўта чидамли, ксерофит ўсимлик бўлганлиги сабабли йилига 500-700 мм дан зиёд ёғин ёғадиган Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг тоғ ва тоғолди қияликларида қадим замонлардан бери ўсиб ҳосил бериб келади.

Бодом кўчати кузда ёки эрта баҳорда экилади. У ёруғликка талабчан бўлганлиги сабабли қалинликни ёқтирмайди, таркибида оҳаги бўлган соз тупроқларда яхши ривожланади. Ушбу мева кўчатлари кам унум, қуруқ тупроқларда хам ўсиши мумкин. Лекин бундай тупроқларда юқори агротехника тадбирларини қўллаш лозим бўлади. Ерларга хайдашдан 1-2 ой олдин органик ва минерал ўғитлар солинади. Бунда тупроқ шароитига қараб гектарига 25-30 т чириган гунгга 300-350 кг фосфорли ўғит аралаштириб солинади ва ер 50-60 см гача чуқурликда хайдалади, паст-баланд жойлар текисланади. Шағалли қатлам, ер бетига яқин бўлса, ер шу қатламга етар-етмас хайдалади.

Дарахтларнинг четдан чангланишини таъминлаш мақсадида хар бир майдонга камида 2-3 хил нав экиш лозим. Кўчатлар 60х60 см лик чуқурчаларга экилади. Кўчат экканда илдиз буғими ер сатхи билан баробар бўлиши лозим. Бордию илдиз бўғими чуқурроқ жойлашса, кўчатларнинг ўсиши сусаяди. Ер сатхидан баландроқ жойлашса, кўчатлар қуриб қолиши мумкин. Кўчат экишда тупроқнинг намлигидан қатъий назар хар бир тупга 1-2 челак сув билан суғорилса яхши натижа беради.

Террасаланган лалмикор ёнбағирликларда намни кўпроқ сақлаш мақсадида қатор оралари ва дарахт атрофини тез-тез юмшатиб турилади.

Ёш кўчатларнинг парвариши асосан cуғоришдан иборат бўлиб, ўсиш даврида камида 6-8 маротаба суғорилади. Апрел, май, июн ва сентябр ойларида камида бир маротаба, июл, август ойларида эса икки-уч маротаба суғориш тавсия қилинади. Қумоқ-шағалли ерларда экилган ниҳоллар нисбатан кўпроқ суғорилишни талаб этади. Кўчатлар атрофи ҳар бир суғориш ёки қаттиқ ёғингарчиликдан сўнг юмшатилади ва бегона ўтлардан тозаланади.

Ёз пайтлари сув камчил бўладиган худудларда қишда бир-икки яхоб суви бериш хам тавсия қилинади. Бундай муҳим агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш лалмикор ерларда катта ахамиятга эгадир.

Дарахтлар хосилга қиргандан кейин суғориш миқдори тўрт мартагача қисқартирилиши мумкин. Бундан ташқари, хосил териб олингандан сўнг ва қишда бир мартадан суғорилади. Бу ҳолда дарахтлар ўсув даври бироз чўзилади ва бодомнинг кўкламда бироз бўлсада кечроқ гуллашини таъминлайди.

Бодом 3-4 ёшидан ҳосилга киради, 12-18 ёшидан 35-40 йилгача яхши ҳосил беради. Яхши парваришланса 60-100 йил яшаб ҳосил бериши мумкин. Бир тўп бодом дарахтининг ҳосилдорлиги 3-4 кг дан 10-20 кг гача етади.

Манба: «Ўзбекистонда бодомни боғ типида плантацияларини барпо қилиш бўйича тавсиялар», Абдурасулов А.А.

[print-me]

бодом
6
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ток қаламчалари тайёрлаш ва уларни қишда сақлаш

19.11.2019

Беҳи экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

23.04.2020

Интенсив боғлар ва иссиқхоналар аҳолига лизингга берилади

03.02.2020

Чўл ўсимлиги саксовулнинг табиат учун фойдаси

12.01.2020

Боғ ва токзорларда июнь ойида бажариладиган агротехник тадбирлар

10.06.2019

Мевали дарахтларни жойлаштириш усуллари

20.03.2019

Малина экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

01.05.2020

Анжир меваси етиштириш бўйича тавсиялар

14.06.2020

Хурмо меваси навлари

16.08.2018

Қиш чилласида боғларда бажариладиган тадбирлар

06.02.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.