Балиқчилик мамлакат аҳолисини парҳез гўшт маҳсулоти билан таъминлашда муҳим ўрин тутади. Чунки балиқ гўшти таркиби инсон организми учун зарур бўлган биологик фаол моддалар, минерал моддалар ва бошқа турдаги енгил ҳазм бўлувчи тўйимли моддаларга бой.
Ўзбекистонда 80 га яқин балиқ турлари мавжуд. Балиқ ови мавсуми куз ойларидан бошлаб, март-апрелгача давом этади.