Асаларичилик қишлоқ хўжалигининг ажралмас, муҳим тармоғи ҳисобланади. Мазкур соҳа асалари оилаларини кўпайтириш, асал, мум, гулчанги ва бошқа асаларичилик маҳсулотларини етиштириш, қишлоқ хўжалик ўсимликларини чанглантириб, ҳосилдорликни ошириш ва мевали дарахтлар ҳосили сифатини яхшилашга хизмат қилади. Шунингдек уруғчилик хўжаликларида уруғлик унумли ва сифатли бўлишида асалариларнинг ўрни беқиёс.
Инсоният бор экан, асаларилар етиштирган асал маҳсулотига бўлган талаб ва эҳтиёж кундан-кунга ошиб бораверади. Ҳозир ҳар бир соҳада: яъни саноат, кандолат фабрикалари, тиббиёт соҳасида, самолётсозлик, ракетасозлик, радио ва телевизор ҳамда компьютер соҳаларида асалариларнинг мум маҳсулотларидан фойдаланилмоқда. Шунинг учун ҳам асаларичилик доимо чорвачиликка нисбатан даромадли тармоқ ҳисобланади.
Арилар 0-2°С ҳароратда яхши қишлайдилар. Ҳарорат 4-6°С дан ошиб кетса, арилар тўдаларидан тарқалишиб, безовталана бошлайди.