Август ойида асал йиғиш аста-секин якунланади ва асал тортиб олиш амалга оширилади. Турли ўсимликлардан тўпланган асални тўлиқ, қолдиқсиз йиғиб олиш керак.
Айни пайтда эски сушли рамкаларни ажратиб олишни бошлаш керак. Асалариларнинг бир неча авлоди вояга етгач, сушли рамкалар эскиради ва қораяди. Бундай сушни ўз вақтида суъний мумкатакли рамка билан алмаштириш зарур, чунки ҳар бир авлод чиқарилиши баробарида ячейкалар кичрайиб боради ва улардан майда ва тўла қонли бўлмаган асаларилар етишиб чиқади. Шунингдек, эски сушли рамка тухумларнинг касалланиши ва мум куяси ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.
Умумий олганда йилига хўжаликдаги сушли рамкаларнинг учдан бир қисми сунъий мумкатакли рамкаларга алмаштирилиши керак. Эски сушли рамка мум эриткичда эритилади.
Мум эриткични харид қилишнинг иложи бўлмаса, ўзингиз қуёшли мум эриткич ясашингиз мумкин.
Бунинг учун қути ясайсиз, унинг битта ён томони иккинчисидан анча паст бўлсин. Унинг усти шиша билан ёпилади, ичига эса чети йўқ идиш қўйилади. Идишни оғдирилган ҳолатда қўйинг, олдига эгилган ҳолда катта идиш ёки тоғора қўйилади, унга эриган мум оқиб тушади.
Манба: «Асаларичилик — бошловчи асаларичилар учун» М.К.Минзафаров, Н.А.Музафарова