Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Ток қаламчалари тайёрлаш ва уларни қишда сақлаш

Муаллиф Агроном 19.11.2019
Ток қаламчалари тайёрлаш ва уларни қишда сақлаш

Ток қаламчалари кўпинча бир қанча навлар экилган токзорлардан тайёрланади. Бунинг учун сув билан таъминланган, унумдор узум майдонлари танланади.

Қаламчалар ток кесиш вақтида: октабр-ноябр ўрталарида тайёрланади. Токлар кўмилмайдиган жанубий вилоятларда баҳор фаслида, куртаклар уйғонмасдан олдин ҳам тайёрлаш мумкин. Қаламчаларнинг узунлиги одатда 50-60 см, йўғонлиги эса кучли ўсадиган хўраки ва кишмишбоп навларида (Ҳусайни, Тойифи, Каттақўрғон, Қора кишмиш, Оқ кишмиш) 6-13 мм, ўртача ва кучсиз ўсувчи винобоп навлар (Саперавий, Мускат, Венгер мускати) да 510 мм бўлиши лозим. Бўғим оғирлиги 5-15 см бўлгани маъқул.

Қаламча тайёрлашдан олдин новданинг барглари ва учки қисми олиб ташланади. Қаламчалар новданинг ўрта қисмидан 2-3 куртакли қилиб тайёрланади. Барглари ярмига қисқартирилади. Қаламчаларни бир кўзли қилиб тайёрлаш ҳам мумкин.

Қаламчалар 100 ёки 200 тадан қилиниб икки томонидан боғланади. Ҳар бир боғламга оддий қора қалам билан навнинг номи ва қаламчаларнинг сони ёзилган ёрлиқ боғлаб қўйилади.

Қаламчалар баҳорда экилгунгача махсус хандақларда сақланади. Хандақларга жойлаштиришдан олдин улар замбуруғ касалликларига чалинмаслиги учун 5 соат давомида 0,5 фоизли хинозол эритмасида сақланади. Хандақлар чуқурлиги 65-70 см, эни 120-150 см қилиб қазилади. Бўйи қаламчалар сонига қараб белгиланади.

Қаламчалар узоқ сақланган сари таркибидаги озиқ моддаларнинг камайиб бориши ҳисобига улар баҳорда суст ривожланиши, илдиз чиқариш қобилияти пасайиб кетиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун хандақлардаги намлик мўтадил, ҳарорат эса 4-6°C дан ошмаслиги лозим.

Қаламчаларни экишга тайёрлашдан мақсад уларда илдиз отиш жараёнини тезлаштириш ҳисобланади. Илдизлар ўсишини тезлаштиришнинг бир қатор усуллари мавжуд: килчевкалаш, ўстирувчи моддалардан фойдаланиш, қаламчалар бўғим орасидаги пўстлоқни тилиш, пастки куртакларни олиб ташлаш ва ҳ.к.

Баҳорда: март ойининг охирларида экишдан олдин кўмилган қаламчалар ковлаб олинади. Яхшилари пастки куртак остида кесиб янгиланади. Сўнг улар килчевкалаш учун чуқурлиги 70 см бўлган хандақларга жойлаштирилади. Устига 100 см қалинликда тупроқ солинади. Тупроқ устига майда чириган гўнг ёки похол солиниб парник рамаларини ёпиш ҳам мумкин. 12-15 кундан сўнг тупроқ қатламининг 16-20°C гача исиши натижасида қаламчаларнинг кесилган жойида майда сарғиш-оқ ғуддалар пайдо бўлади.

Ток қаламчалардан кўпайтирилганда бўлғуси органлар қутблилик асосида, яъни қаламча юқори томонидан новдалар, пастки томонидан илдиз ҳосил қилади. Регенерация яхши пишган бир йиллик новданинг ўрта қисмидан олинган қаламчалардан яхши ўтади.

Манба: «Боғдорчилик» Р.Юнусов, К.Умаров, Б.Каримов

[print-me]

узум
0
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Узум ҳосилини йиғиб олиш бўйича тавсиялар

02.08.2021

Японияликлар Булоқбоши майизига харидор

12.12.2019

Ёнғоқ етиштириш бўйича тавсиялар

17.08.2018

Кузда бажариладиган боғ ишлари

16.10.2020

Гилос дарахтларига шакл бериш бўйича тавсиялар

05.05.2021

Мевали дарахтлар танаси қачон оқланади?

29.02.2020

Уй шароитида мандарин етиштириш

05.12.2020

Олма ва нок мевалари қачон яхши сақланади?

03.11.2020

Чилонжийдани уруғидан кўпайтириш

15.12.2020

Калифорния қалқондорининг олма дарахтларига зарари ва унга қарши...

23.04.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.