Ўсимликлар ўсув даврида ва ҳосилнинг пишиши охиригача маълум вақтларда қўшимча ўғитланади, суғорилади, ер юмшатилади, ўтоқ қилинади.
Кузда мевазор боғда олиб бориладиган ишларни тўғри режалаштириш мақсадга мувофиқ. Дарахтлар (кечпишар навлар)дан ҳосил йиғиб олингандан сўнг (октябрь-ноябрь), ҳар бир ҳосилга кирган катта дарахт тагига 20-40 кг дан маҳаллий ўғит, 300-500 гр фосфор, 150-200 гр калий аралаштириб, бир текис солинади ва тупроққа арашлаштириб кўмилади.
Дарахтларнинг тепасида касаллангани сабабли қолиб кетган меваларни тушириб ташлашга ҳам эътибор бериш керак.
Бундай ҳолат, айниқса, олма дарахтларида кўпроқ кузатилади. Чунки бу мевалар келгуси йилда касаллик тарқатувчи манба, турли ҳашарот ва қурт-қумурсқалар учун қишлаш маконига айланиб қолади.
Шунингдек, дарахтлар уйқу даврига киргач, уларга шакл бериш – шохларини буташ, чилпиш, бачкиларини олиб ташлаш, ноябрь ойларида дарахтларга яхоб суви бериш ҳам жуда фойдали эканини унутмаслик керак.
Манба: «Боғбоннома», Ҳусайн Каримов, Ҳамро Ортиқов