Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Олма ва нок мевалари қачон яхши сақланади?

Муаллиф Агроном 03.11.2020
Олма ва нок мевалари қачон яхши сақланади?

Ёғин-сочин кўп бўлган йилда пишган олмалар қурғоқчиликда пишган олмаларга қараганда яхши сақланади. Кузги нав олмаларнинг эрта териб олинган қисми 10-18 кундан кейин пишиб етилади. Олма, нок, беҳиларнинг қишки навлари эса, териб олинганидан сўнг 1-3 ой ўтиб етилади.

Олма ва нокнинг ёзги навлари узоққа жўнатиладиган бўлса, пишишига 3-5 кун қолганида териб олинади. Олий навли қишки ва ёзги олма навлари ҳамда нокларнинг пишиб етилган қисми териб олинади.

Ҳосилни териб олишда мева бош ва ўрта бармоқ билан учлаб ёки бутун ушлаб, кўрсатгич бармоқ билан эса дарахтдан банди билан секин мевани қисиб узиб олинади. Мевани терганда бандини, албатта бутун ҳолича узиб олиш керак бўлади, чунки синиқ бандлар бир-бирига тегиб бир-бирига зарар келтиради.

Мева теришда дастлаб пастки шохлардаги ҳосилни йиғиб олишдан бошлаш керак. Терилган мевани тўп қилиб ағдариш ёки тўкиш мумкин эмас. Мева солинадиган идиш қанча кичик бўлса, мева шунчалик яхши сақланади, уни олиб юриш, кўтариб-тушириш ҳам осон бўлади.

Данакли меваларни ўраш учун қипиқ, қоғоз ва 30% ли намликдаги торф кукунидан фойдаланиш мумкин. Торф кукуни меваларни сақлашда яхши натижа беради. Чунки сақлаш мобайнида торф ўзидан газ ажратиб чиқаради. Мева атрофидаги ҳавода газ 10% миқдорда бўлса, мевани тез пишиб кетишидан, мевадаги ҳашаротларни тез ривожланишидан сақлайди. Ёғланган қоғозларга ўралган олмалар, ўралмаган ёки сигарета қоғозларига ўралган олмаларига нисбатан яхши сақланади.

Қоғозга ўралган олмалар секин жипс қилиб жойланади. Меванинг катта-кичиклигига қараб, яшикка 3-5 қаватгача таҳлаш мумкин. Олманинг қавати юмшоқ қоғоз билан ёпилади ва усти қипиқ билан беркитилади. Кейин эса қоғознинг яшикка солинган четлари беркитилади.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

ноколма
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Уй шароитида мандарин етиштириш

05.12.2020

Боғ ва токзорларда июнь ойида бажариладиган агротехник тадбирлар

10.06.2019

Чилонжийдани уруғидан кўпайтириш

15.12.2020

Анор дарахтларини ўғитлаш бўйича тавсиялар

24.03.2020

Ўзбекистонда етиштириладиган беҳи навлари

10.03.2019

Павловния дарахти ҳақида маълумот

18.10.2018

Олхўри меваси навлари

15.08.2018

Токни халқалашнинг узумга фойдаси

27.02.2019

Мевали дарахтларни экиш муддатлари

23.02.2019

Шафтоли мевасини узоқ масофага сифатли етказиш

31.01.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.