Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Боғ ва токзорларда июнь ойида бажариладиган агротехник тадбирлар

Муаллиф Агроном 10.06.2019
Боғ ва токзорларда июнь ойида бажариладиган агротехник тадбирлар

Бу йил боғбон-соҳибкорларимиз олдида мураккаб вазифаларни бажаришга тўғри келмоқда. Баҳор фаслида, айниқса, апрель ойида ҳар йилгига нисбатан 2-2,5 баробар ёғингарчиликнинг бўлиши боис боғ ва токзорлар ораларида бегона ўтларнинг ривожланишига имкон яратилди.

Энди ушбу бегона ўтларни тезлик билан ўриб олиб, боғ қатор ораларини 12-15 см чуқурликда юмшатилиб, туп оралари бегона ўтлардан тозалаш зарур. Ҳосилли боғларда қатор ораларини суғориш учун бир-биридан 70-80 см оралиқда 4-5 та 22-24 см чуқурликда ариқлар олиниб 1-1,5 кун давомида тупроқ захлагунча суғорилади.

Республикамизда ҳар йили минглаб гектарларда янги боғлар барпо этилмоқда. Июнь ойида ушбу боғларда парвариш ишлари, экилган кўчатларнинг бехато кўкариши, илдиз олишига, яхши ўсиб ривожланишига эътибор бериб боришга қаратилиши керак. Суғоришга алоҳида эътибор берилиб ой давомида бир-икки маротаба суғорилади. Ҳар суғоришдан кейин эгатлар ва дарахт атрофидаги тупроқ юмшатилади.

Янги ташкил этилган боғ ва токзорлардан улар ҳосилга киргунига қадар қатор ораларига сабзавот, полиз ҳамда картошка ўсимликларини экиб, улардан маълум миқдорда қўшимча даромад олишга эришилади. Янги боғ-токзорлар ташкил қилиш учун сарф бўлган маблағ боғ-токзорларнинг ҳосил беришигача кутиб ўтирмасдан 2-3 йил давомида экилган сабзавот, полиз ва картошкадан олинган даромад билан қопланишига эришилади.

Жорий йил баҳорида ёғингарчиликнинг кўп бўлиши боис боғларда касалликлардан клястероспориоз (тешикдоғ), парша (калмароз), ун шудринг, манилиал куйиш (манилиоз), зараркунандалардан олма қурти, ширалар, нок шира бургаси (медяница) ва бошқа зараркунандалар тез ривожланмоқда.

Боғларда олма, нок, беҳи, олхўри мева қурти ҳамда нок шира бургасига қарши июнь ойининг бошида 10-15 кун оралатиб кимёвий ишлов берилади. Ушбу тадбир ҳосилли боғларда мевахўр қуртларнинг 2 наслига қарши бўлиб олмалар гуллаб бўлгандан сўнг 40-45 кун ўтгач бажарилади. Бунда ҳосилли олма, нок ва олхўри боғларида қуйидаги кимёвий препаратлардан бири қўлланилади: Карбофос (100 л сувга 200-300 г ҳисобидан), Циперфос 100 г ёки Децис, Каратэ, Толстар, Циракс 30-40 г, Фуфанон 100 г. ҳисобидан, олма қуртига қарши Вектра 30 г, Сапроль ва Топсин 100 г ҳисобида пуркалса яхши самара беради.

Эрта пишар олма ва нок навларига кимёвий препаратлар билан ишлов берилмайди. Ҳосилли боғларда меваларнинг кўп ва сифатли бўлиши ҳамда эрта баҳорда ушбу боғлар етарли миқдорда озиқлантирилмаган бўлса, унда боғларга минерал ўғитлардан соф ҳолда азотли 50-60 кг, фосфорли 65-70 кг ҳамда 40 кг ҳисобида калийли ўғитлар солиб, кетидан суғорилади.

Органик ўғитлар билан қўшимча “шарбат” усулида озиқлантириш мумкин. Бунинг учун боғ ва токзорнинг юқори қисмида сув келадиган йўлда чуқур ковланиб, гўнг солинади ва сувга аралаштириб оқизилади. Июнь ойи боғларда меваларнинг эртаги навлари бирин-кетин пишиб етилади, яъни айни пишиқчилик бошланади.

Бу вақтда боғларимизда ўрик, гилос, олча, йирик мевали олча, эртаги олма, нок, резавор мевалилардан малина ва қорағат (смородина) мевалари пишиб етилади. Пишиб етилган мевалар пешма-пеш териб олиниб халқимиз дастурхонига етказиб бериш билан бирга, қайта ишлаш корхоналарига ҳамда маълум миқдори чет мамлакатларга экспорт қила бошланади.

Июнь ойи бошларида ёғингарчилик кузатилса, шафтоли ва олхўри дарахтларини юқорида қайд этилган клястероспориоз, барг бужмалоқлиги ва ун-шудринг каби замбуруғли касалликларга қарши Бордо суюқлигининг 1% лиги ёки намланувчи олтингугурт билан такрор пуркаса бўлади. Кимёвий препаратларни қўллаш билан бир қаторда дарахтлар атрофини ағдариб чопиш, уруғли мева дарахтларининг тана ва она шохларига тутқич белбоғлар боғлаб, ҳафта ўн кун ичида тушган қуртларни йўқотиш, тушган меваларни териб олиш каби тадбирлар бажарилиши лозим.

Токзорларда ток тупларидан 50-60 см қочириб қатор ораларига иккита суғориш ариғи очилади. Сув 24-30 соат давомида яхшилаб суғорилади. Ёғингарчиликнинг кўп бўлганлиги боис токзорларда оидиум, антракноз касалликлари ривожлана бошлайди. Уларга қарши 8-10 кун оралатиб олтингугурт (1 гектар токзорга) 25-30 кг сарфи билан чанглатиб чиқиш зарур. Олтингугуртга 10 кг охак кукуни қўшиб сепилса самарадорлиги янада ошади. Кичик майдонлардаги ток тупларини даволашда олтингугуртни қўллаш имкони бўлмаса, кимёвий препаратлардан Вектра, Топаз, Тиль (10 л сувга 3-5 г) ёки Топсин (10 г) билан ишлов берса бўлади.

Ушбу ойда токзорларда ток туплари қалинлашиб кетишига йўл қўймаслик учун тезлик билан гўра хомтогини ўтказиш зарур. Гўра хомток ўз вақтида ва сифатли олиб борилса, касалликларнинг ривожи сусаяди, бунинг натижасида кимёвий ишловлар сони камаяди, самараси эса ошади. Гўра хомтокни бажаришда ортиқча новдаларни олиб ташлаш, қолдирилган новдаларни эса яхшилаб кун тушадиган қилиб тараб боғлаш керак.

Манба: «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали 6-сон 2019 йил, қ.х.ф.н. Р.Абдуллаев, phd. Х.Абдуллаева

[print-me]

олма
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Мевали дарахтларни жойлаштириш усуллари

20.03.2019

Чўл ўсимлиги саксовулнинг табиат учун фойдаси

12.01.2020

Лимон дарахти гуллари тўкилиб кетиши сабаблари

22.01.2019

Маҳаллий ўғитларни ерга солишдан олдин чиритиш керакми?

05.11.2019

Ток кўчатларини пайванд қилиш

01.02.2019

Интенсив боғ қандай бўлади?

25.08.2018

Узумчилик ва виночилик кластерлари ташкил этилади

02.08.2021

Токларни кесиш муддатлари, техникаси ва усуллари

03.04.2019

Юртимизда етиштириладиган винобоп узум навлари

03.06.2020

Олма ва нок мевалари қачон яхши сақланади?

03.11.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.