Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
АСАЛАРИЧИЛИК

Асалариларнинг ўғирликка киришини олдини олиш

Муаллиф Агроном 19.06.2020
Асалариларнинг ўғирликка киришини олдини олиш

Агарда ҳаво очиқ бўлиб, кун иссиқ бўлса ва табиатда шарбат берадиган ҳеч қандай ўсимлик бўлмаса, у ҳолда арилар она ариси йўқ, кучсиз оилаларга ўғирликка киради ва ўша оиланинг асал озиғини ташиб кетади. Ўғри арилар уя атрофидаги қўшимча тешикчалар орқали уяга киришга интилади. Уяни қўриқловчи арилар уларга қаршилик кўрсатади ва кураш бошланади. Бу пайтда уянинг олдида ўлган ариларни учратиш мумкин.

Ўғри ариларнинг сони уяни қўриқловчи арилар сонидан кўп бўлса улар босиб уя ичига киради ва она арини ҳам ўлдиради. Шундан сўнг бемалол ўғирлик қилаверади. Ўғирликнинг олди олинмаса, арихонада жуда кўп ари оилалари ўлиб кетиши мумкин.

Ўғирликнинг олдини олиш учун қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак:
  1. Арихонада кучсиз ва она ариси йўқ оиланинг ичидаги мумкатак рамкалар сонини арилар тўлиқ қоплаб турадиган бўлгунча камайтирилади. Уянинг ари кирадиган тешикларининг диаметри 1-1,5 см гача торайтирилади.
  2. Ҳамма оилаларнинг ари кирадиган тешиклари табиатда шарбат йўқ пайтда кичрайтириб қуйилади. Агарда уяларда қўшимча тешикчалар бўлса, улар бутунлай лой ёки бошқа бирор нарса билан суваб қуйилади.
  3. Табиатда шарбат йўқ пайтда оилаларни фақат арилар эрталаб ва кечқурун текширилади. Кундуз кунлари эса бу ишлар махсус кўчма чодир остида бажарилади.
  4. Арихонада ишлаётганингизда уя атрофида, уянинг ташқи томонида асал томган жой бўлмаслиги керак. Шундай жой бўлса, дарҳол тупроқ: сепилади ёки керосинли лапа билан артиб тозаланади.
  5. Жамғарилган ортиқча мумкатак инчали рамкалар, кесилган мумлар ҳамда асал ҳиди келадиган асбоблар ёпиқ, арилар кира олмайдиган хоналарда ёки бирор идиш ичида сақланади.

Ўғирлик қилинаётгани сезилса, асалари уялари тешикчаси олдидаги тахтачага керосин ёки вьетнам бальзами суртилади. Керосин тез қуриб қолиши сабабли уни тез-тез суртиб туриш лозим. Ҳавода уя атрофида уралашиб учаётган ўғpи ариларни эса сув пуфлагич ёрдамида сув сепиб ёки супурги билан ҳайдаб кетказилади. Шундай қилиб ўғирликнинг олди бир оз олинади. Кеч киргандан кейин эса ўғирлаётган оила ертўлага 2-3 кунга олиб бориб қўйилади. Ертулага кўчирилган оиланинг ичига идишда ёки мумкатак инчаларига сув қўйиб қуйилади. Ўғирлик фақат табиатдан шарбат кела бошласа ёки тусатдан ҳаво совиб, ёмғир ёғиши натижасида тўхташи мумкин.

Манба: «Асаларичиликни ривожлантириш асослари», А.И.Исамуҳаммедов, Ҳ.К.Никадамбаев

[print-me]

асалари
4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Асаларичиликда февраль ойида бажариладиган ишлар

02.02.2022

Асаларичиликда апрель ойида бажариладиган ишлар

03.04.2020

Америка чириш касаллигини даволаш ва қарши курашиш

13.01.2019

Арилар қишлаши учун озуқа захирасини жамғариш

15.11.2018

Асал қандай сақланади?

15.07.2018

Асаларичиликда август ойида бажариладиган ишлар

03.08.2021

Асалари чаққанда қандай ҳаракат қилиш керак?

06.06.2020

Сирдарё асали экспорт қилинади

10.12.2018

Ёш она арили кичик оилаларни қишлашга тайёрлаш

24.11.2019

Муваффақиятсиз қишлаб чиққан ариларга ёрдам бериш

15.03.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.