Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
АСАЛАРИЧИЛИК

Асалари канаси зарари

Муаллиф Агроном 28.08.2018
Асалари канаси зарари

Асалари канаси касаллиги (варроатоз) асалари оиласидаги личинкани ҳам етук арини ҳам жароҳатлайди. Касалликни варроа якобсон канаси қўзғатади. Каналар асалариларнинг қанотлари тагида, қорнида кўпинча бўйнида жойлашади. Каналар оғиз аппарати билан сегмент оралиғида жойлашиб, олд гавдаси асаларининг хитин қопламига ёпишиб беркилган бўлади.

Битта асаларининг танасида 10 та ва ундан ортиқ кана жойлашган бўлиши мумкин. Қиш вақтида урғочи каналар арилар устида қолиб кетади. Натижада уларнинг айрим қисми қишда ҳалок бўлиб арихонанинг тубига тўкилади, қолганлари эса қишлаб чиқади.

Асалари оиласида янги личинкалар пайдо бўлиши билан каналар кўпая бошлайди. Улар баҳорда тухум қўяди. Бу пайтда асаларининг усти очиқ (шувалмаган) наслининг гемолимфа суюқлиги уларга қўшимча озиқ вазифасини ўтайди.

Асаларилар личинкасининг ғумбаклик даврида каналар тухум қўя бошлайди. Агарда ғумбак жойлашган катакчага бир-нечта урғочи каналар кирган бўлса, улар ғумбак устига ҳар қайсиси учтагача тухум қўяди. Агарда битта урғочи кана кирган бўлса у 4-5 та тухум қўяди. Тухумларнинг ярмида урғочи, ярмида эркак кана ривожланади. Урғочи каналар 8-9 кунда, эркак каналар 6-7 кунда етилади. Каналарнинг урчиш даври ёш ариларнинг катакчадан чиқиш даврига тўғри келиб, катак ичида бўлади.

Катак ичида урғочи кана билан эркак кана қўшилгандан сўнг, эркак каналар катак ичида ҳалок бўлади. Эски урғочи каналар, янги, ёш урғочилар билан бирга катакдан чиқаётган ёш асалариларга қўшилиб уядан чиқади. Баҳорда урғочи каналарнинг аҳволи оғирлашиб иқлим шароитига чидамсиз бўлади. Ёзда чиққан каналар анча чидамли бўлиб, улар ёзнинг ҳар қандай шароитига мослашади.

Каналар ҳар хил шароитда ҳам озиқсиз 3-5 кундан ортиқ яшай олмайди. Ҳаво ҳарорати 30-34˚C ва 60% намлик каналарнинг кўпайишига қулай бўлади. Ҳавода кислород миқдори етарли ва атмосфера босими 0,3-0,8 Па бўлганда бир дақиқада 120-240 тебранишга чидаб, арилар устида сақланиб қолади. Бу каналар 42-44˚C иссиққа ва 0-2˚C совуққа ҳам чидайди.

Намлик 10-12% бўлганда улар нобуд бўлади. Қуёш нурларини ёқтирмайди.

Варроатоз касаллигида ғумбаклик даврига ўтган личинкаларнинг ўлиши, катакчалардан ўсиб чиққан ёш ариларнинг майиблиги кузатилади. Оиладаги майиб асалариларнинг сонига қараб каналарнинг ривожланганлик даражасини аниқлаш мумкин.

Ўлган личинкалар қўланса ҳид чиқаргани боис, катакчалар ичидан осон олинади. Кана ёпишган арилар безовталанади, катакчалардан чиқиб арихонанинг тагига тўкилади. Кана босган оилалар нотинч бўлиб, қишловга киришда бир ерга йиғила олмайди. Уларнинг ўсиши ва асал йиғиши камаяди, бу оилаларда она арининг тухум қўйиши эрта кузда тўхтайди. Кузда кучсизланиб қолган оилага кучли оила арилари ҳужум қилади. Уяларининг кўриниши худди европа чириш касалидагидек бўлади.

Оила касалга секин-аста чалинади: биринчи йили оиланинг ҳосилдорлиги юқори бўлиб, 2 йил ўтгандан сўнг 20-30% гача асалариларни кана босади. Айрим вақтларда кана жуда ривожланиб, қисқа вақт ичида оиланинг ҳалок бўлишига олиб келади.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

асалари
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ёш она арили кичик оилаларни қишлашга тайёрлаш

24.11.2019

Асалариларни шакар шарбати билан боқиш

11.09.2018

Америка чириш касаллигининг келиб чиқиши қандай?

09.10.2018

Арилар қишлаши учун озуқа захирасини жамғариш

15.11.2018

Асаларичиликда декабр ойида бажариладиган ишлар

01.12.2020

Асалариларни қишловга тайёрлаш

05.03.2018

Асаларичиликда ишлатиладиган асбоб ускуналар

16.01.2020

Асаларичиликда февраль ойида бажариладиган ишлар

02.02.2022

Асалари чаққанда қандай ҳаракат қилиш керак?

06.06.2020

Муваффақиятсиз қишлаб чиққан ариларга ёрдам бериш

15.03.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.