Она арини янги оилага ўтказиш асаларичликда энг қийин ишлардан ҳисобланади. Бу ишнинг бир қанча усуллари мавжуд. Лекин буларнинг фойдали томони ҳам, зарарли томонлари ҳам бор. Она арини оилага муваффақиятли ўтказиш учун, оилада ёш асалариларнинг кўп бўлишига, қари она ари олиб ташлангандан кейин камида 6 соат ўтгач, кечқурун уяга ёш она ари солиш, бу вақтда кўп тақиллатмаслик ва тутун бўлмаслигига эътибор бериш керак.
Асаларилар етим қолгандан кейин узоғи билан 3 кун ичида ёш она ари солиш керак, акс ҳолда асаларилар уни қабул қилмайди. Оилада ёш, очиқ насл бор пайтда ёки эркак арилар, ёш она арилар бўлса, она арини солмаслик керак, чунки асаларилар ёш онани умуман қабул қилмайди.
Агар қишда оиладаги она ари нобуд бўлса, унга захирадаги она ари солинади. Бунинг учун ҳар йили нуклеуслар (рамка ўртаси) да оилалар сонига нисбатан 15-20% захира она ари қолдириш керак. Она ари оилага бир ўзи ёки нуклеус асаларилар билан бирга ўтказилади.
Асаларилар она арини ҳам, бошқа асалариларни ҳам баҳорда яхши қабул қилади.
Агар оила кучли бўлса, бундай ҳолларда унга фақат она арини ўтказиб, нуклеусдаги асалариларни эса бошқа оилаларга ўтказиш лозим. Кучсиз оилаларга она ари нуклеусдаги асаларилар билан бирга ўтказилади. Агар оиладаги қари ёки ёш она арида бирорта камчилик бўлса, она ари Титов катакчасидаги ромнинг устки ёғочлари орасига жойлаштирилади. Бир суткадан кейин уни олиб ташлаб, ўрнига янги она ари киритилади ва уни олиб ташлаб, ўрнига янги она ари киритилади ва уни асаларилар қабул қилади. Яна бир кундан кейин асаларичи эҳтиётлик билан асалариларнинг она арига нисбатан ҳатти-ҳаракатини текшириб кўради. Агар улар она арини боқаётган бўлса унда она арини чиқариб юбориш мумкин. Бунинг учун тешикчали катакча қўйилади. Шундай қилинганда асалариларнинг ўзи бу тешикчани каттароқ қилиб она арини чиқариб олади.
Агар асаларилар катакчанинг тўрини кемириб, безовталаниб, она арини ўлдиришга ҳаракат қилаётган бўлса, арихонани кўриб чиқиб, сабабини аниқлаш керак. Бордию асаларилар арихонада она инларини ташкил қилган бўлса, бу инларни олиб ташлаб, катакчадаги она арини яна бир сутка қолдирилади. Баъзан онасиз ари оиласи нуклеус билан бириктирилади. Бунинг учун арихонанинг чети ёки ўртасига асосий оиладаги нуклеус она арини асаларилари билан бирга олиб 2-3 та ҳар хил ёшдаги насл билан бирга ўтказилади. Кўпчилик асаларичилар эски она арини янгиси билан алмаштириш олдидан янги қабул қилувчи оиланинг асалидан суркайдилар.
Кўпчилик асаларичилар уруғланган ёки уруғланмаган она арилар солиш ўрнига қари она арини олиб ташлаб оилага етилган она ари уясини берадилар. Буни фақат 24 соатдан кейин қилиш мумкин. Агар янги она ари олдинроқ чиқиб қолса, уни асаларилар ўлдиради. Она уяли рамкани устки тўсинчага яқин қилиб насл ўртасига жойлаштирилади.
Эркакланган оилага кучли оиладан олинган 2-3 та очиқ насилли ромлар ёки она ари уяси қўйилади. Агар оилага катакчадаги она ари берилганда у қабул қилинмаса, арихонага тутун киргизилади. Шунда асаларилар асални ўзига кўп йиғади ва оғирлашади. Кейин арихонани аризордан нарироққа олиб бориб силкитилса, оғирлашган тухум қўяётган ишчи арилар учмасдан ерда ўрмалайди ва улар ўлдирилади. Эркак арили насли бор ромлар эритилади.
Арисиз бўш уялар олдинги жойга қўйилса, унга асаларилар учиб киради. 2-3 кундан кейин ёш она ари солинса, асаларилар уни қабул қилади. Кейин 2-3 та очиқ насли бор қуруқ ром қўйилади.
Манба: mirishkor.uz
[print-me]
