Асаларичилик – қишлоқ хўжалигининг энг қадимги тармоқларидан бири. Асаларичилик республикада муҳим озиқ-овқат маҳсулоти бўлган асал, шунингдек, асалари муми, прополис, асалари сути, заҳари, асалари йиғадиган гул чанглари каби маҳсулотлар олиш ва бошқа ҳашаротлар билан чангланадиган экинларни асаларилар ёрдамида чанглатиш йўналишларида ривожланмоқда.
Асаларилар орқали боғларда, сабзовотчиликда, уруғчилигида ва пахтачиликда гулларни четдан чанглатиш мева ва сабзовотларнинг харидорбоп кўринишини яхшилайди
