Асаларичилик – қишлоқ хўжалигининг энг қадимги тармоқларидан бири. Асаларичилик республикада муҳим озиқ-овқат маҳсулоти бўлган асал, шунингдек, асалари муми, прополис, асалари сути, заҳари, асалари йиғадиган гул чанглари каби маҳсулотлар олиш ва бошқа ҳашаротлар билан чангланадиган экинларни асаларилар ёрдамида чанглатиш йўналишларида ривожланмоқда.
Қишлашга кетказилаётган она арили кичик оиланинг асосий оила уясининг ёнида чўнтак тариқасида кичик 4-5 рамка сиғадиган бўлинма ташкил қилинади
