Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
АСАЛАРИЧИЛИК

Асаларилар кўчга чиқишининг олдини олиш

Муаллиф Агроном 20.04.2020
Асаларилар кўчга чиқишининг олдини олиш

Ариларнинг оилада ривожланиши, ўсиши, кўпайиши уларнинг кучини оширади. Кучли ари оилаларидан табиий йўл билан кўчга чиқиш орқали янги оилалар ташкил бўлади. Асосан, яхши ривожланаётган ари оилалари баҳорнинг иккинчи ярмида, кун иссиқ ва об-ҳаво яхши бўлган кунларда кўпроқ кўчга чиқади. Кўч чиқарган асосий ари оилаларининг ўша йили маҳсулдорлиги паст бўлиб, асал тўпланишига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун мутахассислар азалдан ари оиласининг кўчга чиқиш сабаблари билан қизиққанлар.

Арихонада жадал кўч чиқмаслиги учун қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак:
  • ари оилаларида кам тухум қўядиган қари она ариларни (2 ёшдан ошганини) алмаштириш;
  • кўчга чиқиш мавсумида арилар кўп асал ташиши учун уларни шарбат ажратувчи ўсимликлар кўп жойларга кўчириш ёки бўлмаса махсус асал ажратувчи ўсимликлар экиб, ариларни шундай озиқ билан таъминлаш;
  • ариларнинг кўчини шарбат ташиш ва катак мумларини тортишга йўналтириш;
  • оиланинг ички ҳажмини ўз вақтида сифатли мумкатак ромлар билан кенгайтириб туриш зарур;
  • ари оилаларининг уясини қуёш тушадиган жойда қолдирмаслик;
  • жазирама иссиқ кунлари ариларнинг уя тешикларини кенгайтириб, ҳаво алмашиб туришига шароит яратиш.

Бундан ташқари, арилар ҳажми кенг уяларда боқилса, уларнинг кучидан самарали фойдаланилади ва арилар кўчга чиқишга кам интилади. Юқорида айтилганларга амал қилинганида ҳам, арихонада кўч чиқишини бутунлай бартараф этиб бўлмайди. Шунинг учун кўч чиқмаслигининг олдини олишнинг энг қулай йўли ўз вақтида янги
ёш оила ажратиш ҳисобланади. Асаларичилик яхши йўлга қўйилган арихоналарда ҳали ҳам кўчга чиқиш ҳолатлари учраб туради. Бундай пайтларда асаларичи нима иш қилишни яхши билиши керак.

Ўзбекистон шароитида, асосан, ари оилалари ётоқ уяларда боқилгани учун, асосий шарбат тўплаш даврида яхши қишлаш учун яроқли бўлган сифатли асал берувчи ўсимликлар гуллаши даврида мумкатак ромларнинг ярмида ёки ярмидан кўпроқ қисмида асали бор ромлар ажратиб олиниб, алоҳида зич ёпиладиган уяларга солинади. Арихона атрофида жойлашган уяларда, вагонларда, ертўлаларда арилар кеч кузгача сақланади. Кузда ари оиласининг ички
ҳажмини қишлашга тўплаш даврида оила ичидаги пахта ёки қишлашга яроқсиз деб ҳисобланган асалли ромлар ажратиб олиниб, уларнинг ўрнига махсус ёпиқ уяларда сақланаётган сифатли гулларнинг асали бор ромлари қўйилади. Алоҳида ажратиб қўйилган асалли ромларда гулчангларнинг борлигига эътибор бериш керак.

Манба: «Асаларичилик фермер хўжаликларини ташкил этиш ва юритиш», Р.Х.Пулатова

[print-me]

асалари
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Асалариларнинг ўғирликка киришини олдини олиш

19.06.2020

Асалари сути фойдаси ва олиш усуллари

13.10.2018

Қишловга қолдирилган озиқ асалнинг асаларилар маҳсулдорлигига таъсири

11.12.2019

Америка чириш касаллигининг келиб чиқиши қандай?

09.10.2018

Асаларичиликда апрель ойида бажариладиган ишлар

03.04.2020

Асалари чаққанда қандай ҳаракат қилиш керак?

06.06.2020

Муваффақиятсиз қишлаб чиққан ариларга ёрдам бериш

15.03.2020

Асаларичиликда ишлатиладиган асбоб ускуналар

16.01.2020

Асаларичиликда июль ойида бажариладиган ишлар

25.07.2020

Ариларнинг қишдаги ҳаёти

23.12.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.