Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Йилқичилик фермаларида отларни парвариш қилиш

Муаллиф Агроном 12.08.2018
Йилқичилик фермаларида отларни парвариш қилиш

Йилқичилик чорвачиликнинг муҳим соҳаси ҳисобланади. Йилқичилик фермаси отларни парвариш қилиш ва янги зотлар етиштириш билан шуғулланади. Хўжаликларда отлар бошқа чорва моллари билан бирга боқилади. 20 дан ортиқ йилқиси бўлган хўжаликларда йилқичилик фермаси тузилади.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ёкутия ва Бошқирдистон аҳолиси от гўштини кўпроқ истеъмол қилишга мослашган халқ ҳисобланади. Бу республикаларда гўшт учун боқиладиган отлар йил мобайнида асосан яйловларда боқилади ва парвариш қилинади. От гўшти ўзининг кимёвий таркибига кўра турли минерал моддаларга бой ва тўйимлилиги жиҳатидан юқори бўлади.

Той гўшти майин, серсув, ҳидсиз ва калорияси юқори (2700 ккал) бўлиши билан фарқ қилади. Отларнинг ёши ошган сари гўшти ҳам чайирлашиб, дағаллашиб боради, сифати эса пасаяди.

Яхши семирган отлардан гўшт чиқиши — 60% ни ташкил қилади. Териси тана оғирлигининг 5-6,5 фоизини ташкил қилади. Яхши боқилган отлар суткасига 0,6 дан 1 кг гача семиради.

Биялар 5-7 ой (лактасия) давомида 1300-3000 кг сут беради. Қозоқи ва бошқир зот биялар серсут ҳисобланиб, туққанидан сўнг 2-3 ой мобайнида суткасига ўртача 10-15 кг дан, айримлари эса 20-25 кг гача сут беради. Бияларнинг серсутлиги лактасиянинг биринчи ойида юқори бўлади ва 4-5 ойлигига қадар пасайиб боради. Туққанига 6 ой бўлган бияларда у буғозлиги сабабли сут бериши анча паст бўлади. Одатда биялар 7-10 ёшлигида серсут бўлади ва кейинчалик сутдорлиги пасайиб боради. Бияларнинг елини кичик бўлгани билан 1,5-3 кг сут бўлади, шунга кўра лактасиясининг дастлабки ойларида уларни ҳар 2-3 соатда, кейин эса 3-3,5 соат оралаб ва лактасиясининг сўнгги ойларида ҳар 4-6 соатда соғиб турилади. Бия сутининг кимёвий таркиби бошқа чорва молларникига қараганда фарқ қилади. Бия сутида қанд моддаси кўп бўлганлиги туфайли ундан энг қимматли ичимлик ҳисобланган қимиз тайёрланади.

Қимиз ўзининг мазасига кўра бир оз нордон бўлгани ҳолда у махсус ачитқи-томизғи ёрдамида тайёрланади.

Тайёрланадиган қимизнинг сифати юқори даражада бўлишида томизғининг роли каттадир. Томизғи бия сутининг ачиш жараёнида тайёрланиши ҳам мумкин. Баъзан олдиндан тайёрлаб қўйилган томизғилардан фойдаланилади. Соғиб олинган бия сутига маълум миқдорда томизғи солиниб бир сутка атрофида иссиқ ерда сақланади ва вақти-вақти билан аралаштирилиб турилади. Бия сути тахминан 3-4 кун давомида ачиши мумкин, сўнгра уни яна аралаштирган ҳолда салқин ерда сақланади. Қимиз одамларнинг овқат ҳазм қилиш фаолиятини яхшилайди, нерв системасини меъёрлаштирилади, организм қувватини оширади, ўпка, ичак ва ошқозон касалликларини даволашда муҳим ва шифобахш ичимлик ҳисобланади.

Отлар ва уларни боқиш биологик хусусиятларига кўра бошқа турдаги чорва молларидан фарқ қилади. Масалан, уларнинг ошқозони содда тузилишига эга бўлиши билан ҳажми жиҳатидан қорамолникига қараганда 7-8 марта кичикдир. Отларнинг ичаклари ҳам анча калта бўлади. Шунга кўра отларнинг асосий озиғи беда, пичан, ем, кунжара, серсув ва ширали озиқлар ҳисобланади. Ош тузи эса улар истаганича берилади.

Отларга кечқурун кўпроқ дағал озуқа берилади. Ем суткасига 4 баробар миқдорда берилиши маъқул. Озиқлантиришда олдин дағал озиқ, сўнг ем ва яна дағал озиқ берилади. Суткасига 3-4 марта суғорилади. Терлаб турган отларни бир оз дам олиб бўлгач суғориш мумкин.

Айғирлар рационига бияларни қочириш даврида 5 кг сут, 3-5 дона тухум, 0,-03 кг гўшт-суяк унини киритиш тавсия қилинади. Агар айғирнинг тирик вазни 500 кг атрофида бўлса, у ҳолда унга суткасига 6-8 кг беда пичани, 6 кг ем ёки омухта озиқ бериш маъқул курилади. Ёз ойларида беда пичани ўрнига 15-25 кг атрофида янги ўриб келтирилган кўк беда бериш мумкин. Қочириш мавсуми тугагач, уларнинг расионидан сут, гўшт-суяк уни ва тухум чиқариб ташланади ва 3 кг атрофида силос бериб турилади.

Буғоз ва эмизикли бияларни боқиш учун дастлаб уларнинг тирик вазни, ёши, ориқ-семизлиги ва физиологик ҳолати ҳисобга олинади.

Бунда уларнинг 100 кг тирик вазни ҳисобига ўртача 2-3 кг беда пичани, 0-0,8 кг омухта ем, 40% сули, 35% арпа, 25% маккажўхори, 0,1-0,2 кг кунжара, 1-1,5 кг сабзи ёки хашаки лавлаги, 0,5-1 кг силос бериш фойдали ҳисобланади.

Буғоз бияларга буғозлигининг сўнги ойида силос ва беда пичани берилмайди, хашак ва серсув озиқ миқдори бир оз камайтирилади. Уни ҳисобига 30-60 г дан суткасига бўр ва бошқа минерал қўшимчалар берилади. Совуқ сув ичириш ман этилади. Очиқ ҳавода яйратиб турилади.

Ёш айғир ва биялар 12-18 ойлигида жинсий балоғатга етишади. Лекин бу вақтда уларни урчитиш ёки ана шу мақсадда фойдаланиш мутлақо ярамайди. Акс ҳолда, улар ўсишдан тўхтайди, нимжон ва кичик вазнли қулун беради. Шуларни ҳисобга олган ҳолда биялар ва айғирлар 3 ёшга тўлгунча урчитишга қўйилмайди. Отлардан 20 йил ва ундан узоқ вақт қулун олиш мумкин.

Қулунлаган биялар 8-10 кун деганда ва баъзан кечроқ куюкади, бу жараён 5-7 кун давом этади. Агар бия ана шу даврда қочирилмаса, бу хусусият 20-23 кундан сўнг яна такрорланади. Бу асосан уларнинг ориқ-семизлиги, зоти, етилувчанлиги, боқиш усули ва физиологик ҳолатига боғлиқ бўлади.

Йилқичилиқиа бияларни сунъий, қўлда ва яйловда қочириш усулларидан фойдаланилади.

Сунъий усулда мавсум давомида битта айғир урутидан 150-300 та бияни қочириш мумкин. Қўлда қочирилганда 4 ёшдан кичик бўлмаган бир айғир билан 50 та бияни қочириш мумкин. Яйловда 25-40 бия учун 1 айғир етарлидир.

Бияларнинг буғозлик даври 11 ой (310-360 кун) давом этади. Биялар туғишига 10-15 кун қолганда, улар ут пичани тўшалган махсус хоналарга олинади. Туғишига яқин биянинг елини катталашади ва сурғичлари сутга тўлган ҳолда бироз катталашади. Биялар меъёр ҳолда туғса, инсоннинг ёрдами талаб этилмайди. Бунда қулуннинг киндиги узилмай қолса, уни қорнидан 5-6 см қолдириб қайчи билан кесилади ва йод суркаб қўйилади. Оғзи, бурни ва қулоқлари тоза сочиқ билан яхшилаб артилади ва онасига ялаш учун қўйилади. Қулун оёққа тургач онасини эмиши учун айрим ҳолларда ёрдам бериш талаб этилади. Орадан 1-1,5 соат вақт ўтгач бияларга илик, сув ва сифатли беда пичани берилади. 4-5 соатдан сўнг ёрма дондан тайёрланган атала бериш тавсия этилади. Биялар 6-7 кундан сўнг умумий расионга ўтказилади.

Қулунлар 5-6 ой мобайнида оналари билан бирга боқилади. Биринчи ойда она сути етарли ҳисобланади. Уларни кўпроқ оналари билан тоза ҳавода яйратиш фойдали.

Бир ярим ойлик қулунларни ўт ва пичан едиришга аста-секин ўргатила бошланади. Сўнг кунига 100-200 г дан ёрма дон бериш мумкин. Сутдан ажратиш даври яқинлашгач, қулунларга 2-3 кг ем, кўпроқ беда пичани ва сабзи каби озиқлар берилади. Қулунлар сутдан 9-10 ойлигида, баъзан 11 ойлигида ажратилади ва уларни гуруҳларда (8-10 та) сақланади. Бир-икки ёшли қулунларга суткасига 4-5 кг беда пичани, 3-5 кг сомон, 2-4 кг ем, 2-4 кг серсув ва ширали озиқ берилади. Шунингдек, ош тузи, бўр, суяк уни ҳам бериб турилади. Улар суткасига 3-4 марта озиқлантирилади. Улар турган жой маълум вақтда тозаланиб турилади. Қулунлар яхши парвариш қилинса, улардан етиладиган айғир ёки биялар юқори кўрсатгичларга эга, сермаҳсул, соғлом ва йирик бўлади.

Маълумки, йилқилар асосан яйловларда боқилади ва кўпайтирилади. Бинобарин, республикамизнинг табиий яйловлари оз бўлганлиги учун отлар подаси, кўпрок, тоғли зоналарда кўпайтирилади.

Ўзбекистонда йилқилардан асосан 3 хил мақсад учун, яъни спорт ишларида, гўшт ва қимиз йўналишида фойдаланилади. Кейинги йилларда бир қатор вилоятларда, жумладан Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қорақалпоғистон Республикасида йилқиларни кўпайтириш тадбирлари кўрилмоқда.

Чорвачиликнинг салмоқли тармоқларидан бири бўлган йилқичиликни ривожлантириш, улардан кўп миқдорда сифатли ва арзон маҳсулот олиш муҳим халқ хўжалик аҳамиятига эгадир. Шунга кўра бу соҳада имкони бўлган хўжаликлар мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда йилқичиликни ривожлантириш ишлари асосий вазифа бўлиб қолади.

Манба: «Чорвачилик ва паррандачилик асослари» М.З.Муртозаев, А.А.Кушаков, Т.А.Алибоев

[print-me]

от
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Отларни боқиш ва кўпайтириш бўйича тавсиялар

08.04.2020

Бузоқларда киндик яллиғланиши касаллиги белгилари

13.11.2018

Қорамолларда қичима касаллиги ва уни даволаш

25.12.2018

Қўйларни қочириш учун мақул фурсат

29.12.2019

Сигирлар сут маҳсулдорлиги нималарга боғлиқ?

08.06.2020

Буқа боқиш сирлари

20.03.2018

Ўзбекистонда урчитиладиган қўйларнинг ҳисор зоти

17.01.2020

Сигирларни соғиш ва уларни серсут қилиш

02.05.2020

Қўйларни гўштликка боқиш сирлари

25.04.2020

Ипак қурти боқиш бўйича тавсиялар

02.05.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.