Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Сигирларни соғиш ва уларни серсут қилиш

Муаллиф Агроном 02.05.2020
Сигирларни соғиш ва уларни серсут қилиш

Сигирлар сутини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш учун энг аввало, соғиш техникасини тўғри қўллашга риоя қилиш керак. Сигирни соғишга тайёрлаш жараёнида елинни илиқ сув билан ювиш, тоза сочиқ билан артиш ва уқалашга алоҳида эътибор берилади. Чунки шу усул сигирнинг сут беришини тезлаштиради ва натижада елинда ҳосил бўлган сут батамом соғиб олинади.

Елиннинг сут бериш тезлиги муҳим сифат кўрсаткичларига киради. Унинг тезлиги 1 килограмм сут олиш учун кетган вақт билан ўлчанади. Биринчи бор туққан сигирнинг сут бериш тезлиги бир минутга 1,0-1,2 килограмм ва катта сигирларда — 1,2-1,5 килограмм бўлишлиги нормал ҳисобланади. Сигирнинг сут бериш тезлиги билан сут маҳсулдорлиги ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд.

Сигир қанчалик серсут бўлса, унинг сут бериш тезлиги шунча юқори бўлади. Серсут сигирларни кунига 3-4 маротаба соғиш ва соғишдан аввал елинини уқалаш сут безларининг фаолиятини кучайтиради.

Сут маҳсулдорлигини оширишда соғиш техникаси ўз таъсирини кўрсатади. Соғиш техникаси 2 усулда бажарилади: қўлда ва машинада. Қўлда соғиш усулининг 2 хили мавжуд. Биринчисида бармоқлар билан елин сўрғичларини юқоридан пастга қараб чўзиб соғилади. Иккинчисида қўлни муштум ҳолида елин сўрғичларини тутамлаб  бармоқлар билан сиқиб соғилади. Муштум услубида соғиш қулай ва мақбул ҳисобланади. Чунки бу усулда елин холатига ва ишлашига яхши таъсир кўрсатиш билан бирга сутнинг ёғлилигини оширади.

Хўжаликлар, фермерлар ва хаттоки аҳолининг шахсий хўжаликларида хам сигирларни аппаратлар билан соғиш тавсия этилади. Бунда биринчидан, ишлаб чиқариш унумдорлиги ошади ва соғувчилар унчалик чарчашмайди. Иккинчидан елиннинг жами палласидан бир йўла сут соғиб олинади.

Маълумки, соғишни бошлашда елин паллаларидан бир вақтнинг ўзида сут келади. Қўлда эса елиннинг 4 палласи 2 тадан навбатма-навбат соғилади. Натижада сутнинг маълум бир миқдори соғишга навбат кутиб турган елин паллаларида қолиб кетиши ва тўлиқ соғилмай қолиши мумкин.

Сигирларни серсут қилиш — сут маҳсулдорлигини кўтаришда ва наслчилик ишларида катта аҳамиятга эга. Сигирлар серсутлигини кўтариш учун соғимни режалаштириш, буғоз сигирларни дам олиш даврида парваришлаш ва туғишга тайёрлаш, соғин сигирларни тўйимли озиклантириш, сигирларни ўз вактида уруғлантириш тавсия этилади.

Буғоз сигирларни дам олиш учун ўз вактида сутдан чиқаришга аҳамият берилади. Бунинг учун уларнинг қочирилган вақтини аниқлаб, ҳомиланинг етгинчи ойлиги охири ва саккизинчи ойлиги бошида 5-6 кун давомида сигирлар сутдан чиқарилади. Сутдан чиқаришда озиклантириш меъёрини пасайтиришга, озуканинг ширали ва кучли қисмини камайтиришга эътибор каратилади. Сигир елини маститга чалинганлигига текширилади. Соғиш сони камайтирилган ҳолда кунора соғилиб сутдан чикарилади. Дам олишга чиққан сигирларни алохида сақлаш, махсулдорлиги, ёши ва тирик вазнига қараб озиклантиришга эътибор берилади.

Манба: «Қорамолчилик», У.Н.Носиров

[print-me]

сигир
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Великан қуён боқиш ва кўпайтириш

05.10.2018

Буқа боқиш сирлари

20.03.2018

Қорамолчиликда урчитиш усуллари

02.02.2019

Кам таъминланган оилаларга тадбиркорлик учун кредит

12.08.2018

Сигирларнинг бўкиб қолиши ва уни даволаш

11.04.2020

Ўзбекистонда боқиладиган қўйларнинг қоракўл зоти

17.03.2020

Совлиқларни қўзилатиш ва қўзиларни ўстириш

17.11.2018

Қорамолларда қичима касаллиги ва уни даволаш

25.12.2018

Қуёнларни сақлаш учун катаклардан фойдаланиш

29.11.2018

Республикамизда урчитиладиган эчки зотлари

24.04.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.