Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Қорамолларда қичима касаллиги ва уни даволаш

Муаллиф Агроном 25.12.2018
Қорамолларда қичима касаллиги ва уни даволаш

Қичима (псороптоз) касаллиги қорамолларда катталиги 0,5-0,8 мм бўлган қичима каналари томонидан қўзғатиладиган касаллик. Урғочиси 50-60 нафар тухум қўйиб, улар эпидермис тангаларига ёпишиб оладилар. Ҳар 15-20 кунда бир авлод каналар вояга етади. Касаллик касал ҳайвондан соғ ҳайвонга контакт орқали, касал ҳайвон суркалган предметга текканда ва тўшамалар орқали ҳамда ишчилар кийимидан юқиши мумкин.

Псороптоз мавсумий характерга эга касалликдир. Куз-қиш мавсумларида намлик юқори бўлган пайтда терида доғлар тарқалиши тезлашиши кузатилади.

Тор молхоналарда сақланадиган ҳайвонларда тун пайти қичима кучаяди. Ҳайвоннинг бўйин, яғрин ва думғаза қисмлари айниқса қаттиқ зарарланади. Шу жойлардан жун тўкилиши, тери дағаллашиши кузатилади ва қорамол озиб кетади.

Касалликни даволаш. Бир вақтнинг ўзида ивермектин инъекциясидан ва тери устига 3% ли илиқ креолин эритмасини суркашдан фойдаланиш яхши натижа беради. Ивермектин инъекциясидан 7 кун танаффус билан камида 2 маротаба фойдаланиш зарур. Дозасини ветеринар врач аниқлаб беради, лекин тахминан қуйидагича ҳисоб китоб бўйича амалга оширишингиз мумкин: тирик вазннинг ҳар 50 килограмми учун 1 мл (бу ерда ҳайвон берадиган гўшт оғирлиги билан чалкаштирманг). Креолинни пластик бутилкада (баклашкада) сув билан аралаштириш мақсадга мувофиқ. 3% ли эмульсия ҳосил қилиш учун 1,5 литр сувли бутилкада 45 г креолинни суюлтириш керак. Бутилка қапқоғида кичик тешиклар очиб терининг керакли қисмларига сепиб чиқиш мумкин. Бу бутилкада суюқликни 30-40°С гача илитиш ҳам қулай. Зарарланган жойларга суюқликни сепиб чиққандан сўнг креолин суюқлигида намланган латта билан артиб чиқиш яхши натижа беради.

Манба: agromart.uz

[print-me]

қорамол
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Қуёнларни урчитиш усуллари ва тақвими

20.01.2020

Итларнинг чумка касаллиги белгилари ва даволаш

20.01.2020

Хонадонларда кўпайтириладиган қуён турлари

27.12.2019

Республикамизда урчитиладиган эчки зотлари

24.04.2020

Қорамолларни қон-паразитар касалликлардан ҳимоялаш

28.06.2019

Чорвадорликда маҳсулдорликка нималар таъсир кўрсатади?

10.03.2018

Қуёнларни бўрдоқига боқиш бўйича тавсиялар

09.06.2020

Ўзбекистонда боқиладиган қўйларнинг қоракўл зоти

17.03.2020

Қуёнлар билан муомала қилиш қоидалари

02.03.2020

Ипак қурти боқиш бўйича тавсиялар

02.05.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.