Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Республикамизда урчитиладиган эчки зотлари

Муаллиф Агроном 24.04.2020
Республикамизда урчитиладиган эчки зотлари

Эчкилар кўпинча қўй сурувларида етакчи сифатида боқилади. Бу жиҳатдан серкалар айниқса яхши бўлади. Эчкиларнинг тишлари қўйларникига қараганда анча яхши сақланади. Шунинг учун уларни 9-10 ёшгача боқиш ва фойдаланиш мумкин.

Юртимизда урчитилаётган эчкилар зоти жиҳатидан 3 турга бўлинади: жайдари, сержун, серсут.

Жайдари эчкилар анча катта ва бақувват гавдага эгадирлар. Така хамда урғочиларнинг шох ва қулоқлари узун, қулоқлари осилиб туради. Жайдари эчкиларнинг кўпчилиги оқ ва қора рангли бўлиб малла, буз ва бошка хил ранглари хам учрайди. Урғочи жайдари эчкиларнинг тирик вазни 45 килограмм, такаларники тахминан 60 килограмм келади. Жайдари эчкиларнинг жуни бир хил эмас. Уларнинг жуни жуда дағал ва узун қилтиқдан ҳамда жуда майин ва нозик тивитдан иборат бўлади. Эчкилардан 100-150 грамм қимматбаҳо тивит олса бўлади. Ҳар эчкидан олинадиган жун миқдори 500 граммдан ошмайди. Ундан ташкари жайдари эчкилар яхши сифатли тери ҳам беради. Жайдари эчкилар 5 ойлик соғин даврида 130-150 кг сут берадилар, шунинг 60-80 кг сутини улоқлар эмадилар. Сутининг ёғлилиги 4,5% ни ташкил этади.

Сержун эчкилар ярим майин оқ жун беради. Бу жундан баҳмал, духоба, парда тўқималар ишлаб чиқарилади. Ўзбекистонда урчитилаётган сержун эчкилардан йилига бир марта қирқилганда урғочилардан 2,2 кг, такаларидан эса 3-3,5 кг жун олинади.

Сержун такалар орқага ва ён томонларга қайрилиб турадиган узун бурама шохли бўлади. Хар 100 та эчкидан 100-105 бош бола олинади. Сертивит эчкиларнинг оқ ва қорамтир рангли тивит берадиган 2 гуруҳи урчитилади. Улар пишиқ гавдали ва чидамли бўлиб, тоғ-тошлар орасидаги қияликларда жойлашган яйловларда ўтлайдилар. Сертивит эчкиларнинг урғочиларидан 300-500 граммгача, такаларидан 450-500 граммгача тивит олинади.

Серсут эчкилар. Бундай эчкилар асосан Тошкент ва Самарқанд вилоятларида урчитилади. Серсут эчкилар четдан келтирилган бўлиб, Зааннен (Швейцар эчкиси), ёки серсут рус эчкиларининг авлодларидир. Зааннен эчкиларининг авлодлари одатда оқ тусли бўлиб, ўта сетсутлидирлар. Улар соғин даврида ўрта ҳисобда 500 литр, энг яхшилари эса 900-1000 литр дан ҳам кўп сут беради. Сутининг таркибида 3,5-4,0 % ёғ бўлади. Улар йирик эчкилар бўлиб, тирик вазни 50 кг атрофидадир. Серпуштлиги – ҳар 100 бош она эчкидан 145 тадан улоқ олинади. Жуни сийрак, тивитсиз бўлади. Бу эчкиларнинг жуни қирқилмайди. Гўштининг сифати жайдари эчкиларникидан пастроқ бўлади.

Манба: «Чорвачилик асослари», Б.О. Абдолниёзов

[print-me]

эчки
7
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Соғин сигирлар озиқ рациони ва уларни боқиш

22.04.2020

Қорасон касаллиги қарши кураш чоралари

25.03.2020

Наслдор буқаларни боқиш ва парваришлаш

10.05.2020

Сигирларнинг голланд зоти ва унинг тарқалиши

18.02.2020

Швейцария сигирлари биқинидаги тешик нега зарур?

01.03.2019

Заанен зотли эчкилар маҳсулдорлиги

23.10.2019

Ипак қурти боқиш бўйича тавсиялар

02.05.2020

Отларни озиқлантириш техникаси

03.02.2019

Қорамолларни гўштликка боқиш усуллари

05.03.2020

Қуёнларнинг совет шиншилласи зоти

10.03.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.