Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Заанен зотли эчкилар маҳсулдорлиги

Муаллиф Агроном 23.10.2019
Заанен зотли эчкилар маҳсулдорлиги

Заанен зотли эчкилар Швейцариянинг Заанен водийсида, бундан тахминан 500 йил олдин маҳаллий эчкилардан селекция қилиш натижасида яратилган. Швейцарияликлар тарафидан яратилган кўплаб сут берувчи эчкилар ичида Заанен эчкилари энг яхшилари ҳисобланади. Европада Заанен эчкилари 1893 йилдан бошлаб тарқала бошлаган.

Одатда, Заанен эчкилари оқ рангда бўлишади, кам ҳолларда оқ-сариқ вакиллари ҳам учраб туради. Эчкилар йирик, бақувват, кенг ва узун гавдага эга. Яғрин баландлиги 75-90 см га етади. Калласи ўртача катталикда, одатда, шохсиз, лекин шохлари борлари ҳам учраб туради. Пешонаси кенг, қулоқлари кичкина, шохларга ўхшаш кўринишда бўлади. Бўйи баланд, бўйнининг паст тарафида балдоғлар учраб туради. Кўкраги катта ва кенг, елини катта ва яхши ривожланган, шар кўринишида бўлади. Суяклари бақувват ва бежирим, оёқлари тўғри, туёғи бақувват, мускуллари яхши ривожланган бўлади. Жуни қисқа ва қалин тусга эга бўлади.

Хусусиятлари:
  • Асосий устунлиги- юқори сут маҳсулдорлиги;
  • Эчкилар инжиқ эмаслиги, мослашувчанлиги билан ажралиб туради;
  • Характери юмшоқ;
  • Заанен эчкиларида, бошқа эчкиларга хос ёқимсиз ҳид йўқ.
Маҳсулдорлиги:
  • Вояга етган урғочи эчки вазни — 55-58 кг;
  • Эркак эчкилар – 65-85 кг;
  • Айрим ҳолларда 90-110 кг гача;
  • Эчкилар бир туғишда 2-3 та болалайди;
  • Улоқчалар туғилганда 3-5 кг вазнга эга бўлади;
  • 12 ойда 40-50 кг вазнга эга бўлади;
  • Йиллик маҳсулдорлиги 800-1200 кг, кунлик ўртача сут соғими 4-8 кг ни ташкил қилади;
  • Сут ёғлилиги 3,5-4% га тенг;
  • Сути мазали, ҳидсиз ва калорияли;

Эчкилар териси юқори сифатга эга, ундан замш, лайка, шевро ясалади.

Заанен эчкилари сут ишлаб чиқаришда энг яхши кўрсаткичларга эга бўлган, энг кўп сут берадиган зот ҳисобланади. Бундан ташқари, бу зот ўсиши ва сут рентабеллиги ўртасидаги аниқ алоқага эга. Заанен зотли эчкининг яғрин ва кўкрак қафаси чуқурлиги ҳамда баландлиги ошиши билан ўртача сут соғиб олишнинг ортиши кузатилади. Бу хўжаликдаги наслчилик ишларини соддалаштириб, янги ҳайвонларни сотиб олишда ҳамда она эчкилар ва такаларни осонлик билан саралаш имконини беради.

Заанен эчкисининг қайд этилган рекорд сут соғини 3507 кг га тенг.

Манба: agromart.uz веб-сайти, Хабибулло Хамдамов, ЕХХТ Ветеринария ва чорвачилик бўйича консультанти

[print-me]

эчки
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Сигирларнинг голланд зоти ва унинг тарқалиши

18.02.2020

Қорамолларни қон-паразитар касалликлардан ҳимоялаш

28.06.2019

Қуёнларни урчитиш усуллари ва тақвими

20.01.2020

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида янги қарор

20.03.2019

Бузоқларни парвариш қилиш

13.08.2018

Қўйларнинг бахорги қирқимини ташкил этиш ва ўтказиш

04.03.2020

Ўзбекистонда боқиладиган қўйларнинг қоракўл зоти

17.03.2020

Қўйларни урчитиш усуллари

21.08.2018

Қўйларни гўштликка боқиш сирлари

25.04.2020

Республикамизда урчитиладиган эчки зотлари

24.04.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.