Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Қўйларнинг бахорги қирқимини ташкил этиш ва ўтказиш

Муаллиф Агроном 04.03.2020
Қўйларнинг бахорги қирқимини ташкил этиш ва ўтказиш

Қўйлар жуни йил давомида 2 марта, баҳорда ва кузда қирқилади. Бир ёшгача бўлган қўзиларнинг жуни қирқилиб улардан қўзи жуни (поярковая) олинади. Бу жун гилам тўқишга мос бўлиб, вояга етган қўйлар жунига нисбатан яхшироқ бўлади. Ўзбекистон шароитида баҳорги қирқим жуннинг кўтарилишига қараб ўтказилади. Баҳорги қирқим илиқ кунлар келгандан сўнг ўтказилиши керак, чунки жуни қирқилган қўйлар совуққа жуда чидамсиз бўлади. Шунингдек жун қирқимини кечиктириш ҳам мумкин эмас, чунки иссиқ ҳаво қирқилмаган қўйларга, айниқса эмизикли қўйларга ёмон таъсир кўрсатади. Бундай қўйлар ёмон ўтлайди, озиб, сут махсулдорлиги камайиб кетади. Бундан ташқари эртапишар яйлов ўтлари уруғи тушиб жунни ифлослантиради. Ундан ташқари иссиқда қолиш жун чиқимини камайтиради, яъни қўйлар тўллаши натижасида бир қисм жун тўкилиб кетади. Кузги қирқим август-сентабр ойида ўтказилади. Чунки кеч қирқилган қўйлар қишловга яхши тайёр бўлмайди. Баҳорги қирқимдан олдин қўйларни чўмилтириш ижобий натижалар беради, яъни жун сифати яхшиланиб чиқими ортади.

Қирқиш усуллари

Қўйлар жунини машина ёки қўлда олиш мумкин. Қирқим режаси тузилиб, қирқим тартиби тузилади. Машинада қирқиш учун махсус пунктлар қурилади, улар ихтисослашган қўй-бош сони кўп хўжаликларда ўзини оқлайди. Қирқим станоглари билан мавсум давомида (15-16 кун) 20 минг бош қўйни қирқса бўлади. Олдин қисир совлиқлар, кам махсул қўйлар, охирида эса касал қўйлар қирқилади.

Қўл билан кунига 1 қирқимчи 25-30 бош қўйни қирқа олади, меҳнат унумдорлиги эса қирқим машинасидан фойдалангандан кўра анча паст бўлади. Тажрибали қирқимчиларгина кун давомида 30-40 бош қўйни қирқишлари мумкин. Бу иш жуда оғир меҳнат бўлиб 1 бош қўйни қирқиш учун 1000 марта қайчи ишлатиш керак бўлади. Қирқим машинасида 1 қирқимчи бир кунда 50-60, илғорлари 120-140 бош қўйни қирқишлари мумкин.

Хўжаликда 10000 бошдан кўп қўй бўлганда махсус бино ташкил қилинади. 10000 бошдан кам бўлганда битта қўйхона ичида қирқим хонаси жиҳозланади. Қирқим биноси қирқиш хонаси, жунни класслаш, пресслаш ва сақлаш хонаси, қирқилмаган ва қирқилган қўйлар айвони, жун чиқимини аниқловчи лабораториядан иборат бўлади.

Қирқим тартиби

Отарлар қирқимга тўлиқ, совлиқлар қўзилари билан бирга олиб келинади. Қирқим пайтида совлиқлар қўзиларидан ажратиб олинади. Қўйлар қирқимдан олдин 12-14 соат оч ва сувсиз қолдирилади. Чунки қирқим вақтида ошқозон-ичак тизими озиқага тўла қўйлар ўзини ёмон хис этади. Хўл қўйларни жунини қирқиш тавсия этилмайди. Қирқим сифати паст қўйлардан бошланиб, қирқимчилар тажрибаси ортиши билан сифатли қўйлар навбати бошланади.

Қирқилган қўйларни асраш

Қирқим ниҳоясига етгач барча қўйлар кўздан кечирилади. Керак бўлса қирқилган, кўкарган тери нуқталари креолин эритмасининг 3 % ли ёки бошқа дезинфексияловчи моддалар билан ишланади. Касал ҳайвонлар ажратилиб, соғлом қўйлар қўрага қўйиб юборилади. 2-3 кун ҳосилдорлиги кам яйловларда ўтлатилади, чунки қирқимдан кейин қўйлар бирдан кўп озуқа истеъмол қилиб касал бўлиши мумкин. Жуни қирқилган қўйлар шамоллашга мойил бўлади. Шунинг учун 5-6 кун қўйхоналар атрофида боқиш керак, ёмғир ёғса ёки совуқ бўлса қўйхоналарга тез ҳайдаб кириш талаб этилади. Иссиқ кунлари эса уларни қуёш нуридан куйишдан сақлаш керак. Шу сабаб 10-15 кун давомида қуёш тепага келганда уларни соя-салқин жойларга ўтказиш керак.

Манба: «Чорвачилик асослари», И.Мақсудов, Ж.Жўраев, Ш.Амиров

[print-me]

қўй
4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Соғлом бузоқ олиш ва сақлаб қолиш

17.12.2019

Бузоқларда киндик яллиғланиши касаллиги белгилари

13.11.2018

Соғлом қуён харид қилиш бўйича тавсиялар

06.05.2020

Қорамолчиликда урчитиш усуллари

02.02.2019

Тана қисмларини ўлчаб, қорамол вазнини аниқлаш

29.01.2020

Қўйларни гўштликка боқиш сирлари

25.04.2020

Швейцария сигирлари биқинидаги тешик нега зарур?

01.03.2019

Қутуриш касаллиги хавфи ва профилактикаси

12.06.2020

Республикамизда урчитиладиган эчки зотлари

24.04.2020

Сигирлар қисир қолиши ва уларнинг бола ташлашига қарши...

28.10.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.