Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Сигирлар қисир қолиши ва уларнинг бола ташлашига қарши кураш

Муаллиф Агроном 28.10.2018
Сигирлар қисир қолиши ва уларнинг бола ташлашига қарши кураш

Бу масала жуда муҳим бўлиб хўжаликларда пода сонини кўпайтириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни бир меъёрда олиб боришнинг асосий мезони ҳисобланади. Урғочи ҳайвон тўлиқ пуштсизлиги жуда кам учрайди. Қисир қолиш ва сигирларнинг ўз вақтида қочирилмаслиги кўп жиҳатдан озиқлантириш, сақлаш соҳасидаги камчиликлар, ёки касаллик натижаси бўлиши мумкин. Сигирларнинг қисир қолиши кўп жиҳатдан буқалар қочириш қобилиятининг паст бўлиши, уруғлар сифатсизлигида бўлиши мумкин.

Қисир қолишни олдини олиш учун қочириш, туғиш жараёнларини ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб бориш зарур. Умуман олганда ҳар бир қисир сигирни текшириб, муаммо сабабини аниқлаш ва чоралар кўриш қисир ҳайвонлар сонини камайтириш имконини беради.

Хўжаликларда озиқлантириш ва сақлаш шароитлари меъёрида бўлган тақдирда, қисирлик сабабларини бошқа жойдан излаш керак. Мисол учун сигирлар жинсий аъзолари касаллиги, ёки генетик касалликлари қисирлигига сабаб бўлиши мумкин. Жинсий аъзолари касалланган сигирлар ажратиб даволаниши шарт.

Қорамоллар подасини қайта тиклашга сигир ва ғуножинларнинг бола ташлаши салбий таъсир кўрсатади. Бола ташлашнинг бош сабаблари бўлиб озиқлантириш ва сақлашда йўл қўйиладиган қўпол ҳатолар сабаб бўлади.

Бруселлёз, вибриоз каби юқумли касалликлар ҳам бола ташлаш сабаби бўлиши мумкин. Бўғоз сигирлар ва ғуножинлар тўлиқ рационлар асосида озиқлантирилиши шарт. Айниқса бўғозликнинг иккинчи даврида бу омил муҳим аҳамият касб этади.

Бўғоз ҳайвонларни тўғри асраш ҳам бола ташлашни олдини олишда катта ўрин тутади. Бунинг учун улар, қуруқ, ёруғ ва иссиқ биноларда гуруҳлаб сақланади. Молхоналар полига алоҳида эътибор берилади. Бўғоз ҳайвонларга музлаган, чириган, моғорлаган озиқалар, музлаган сув берилиши, ёки совуқ пайтларда музлаган ўтли яйловларда боқиш ҳам бола ташлашга сабаб бўлиши мумкин.

Сигирлар қисир қолиши кўп жиҳатдан буқалар қочириш қобилиятининг паст бўлиши, уруғлар сифатсизлигида бўлиши мумкин.

Манба: «Чорвачилик асослари», И.Мақсудов, Ж.Жўраев, Ш.Амиров

[print-me]

сигир
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Йилқичилик фермаларида отларни парвариш қилиш

12.08.2018

Қорамолларни қон-паразитар касалликлардан ҳимоялаш

28.06.2019

Заанен зотли эчкилар маҳсулдорлиги

23.10.2019

Кам таъминланган оилаларга тадбиркорлик учун кредит

12.08.2018

Республикамизда парваришланадиган қорамол зотлари

20.01.2019

Сигирларнинг бўкиб қолиши ва уни даволаш

11.04.2020

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида янги қарор

20.03.2019

Ўзбекистонда урчитиладиган қўйларнинг ҳисор зоти

17.01.2020

Чорва молларини сунъий уруғлантириш

17.11.2019

Буқа боқиш сирлари

20.03.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.