Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Қўйларни гўштликка боқиш сирлари

Муаллиф Агроном 25.04.2020
Қўйларни гўштликка боқиш сирлари

Қўйларни гўшт ишлаб чиқариш мақсади билан бўрдоқига боқишда асосан 2 хил усулдан фойдаланилади:

  1. Қўйларни яйловларда ҳайдаб боқиб семиртириш;
  2. Қўйхоналарда асраб қўлдан озиқлантириб бўрдоқи қилиб семиртириш.

Яйловларда боқиб гўштга етилтириш учун асосан бир ёшгача бўлган ахта қўчқорлар ҳамда хўжалик ишлаб чиқаришида аҳамияти бўлмаган, биологик хусусияти сўниб бораётган ҳамда асосий воситалик ҳисоб рақамидан чиқарилиши лозим бўлган катта ёшдаги урғочи қўйлар ажратиб олинади. Бу гуруҳ қўйларга асосан 7–8-йиллик совлиқ сифатида қўзи олиш учун фойдаланилган қўйлар киради. Улардан катта-катта сурувлар ташкил этилиб, ҳар бир отарда 1000 бошгача қўй бўлади. Бу қўйлар серўт яйловларда ҳайдаб боқилади. Ўтлатиб боқиш давомида
қўйларнинг қанчалик семираётганини текшириб, қўшимча вазн қўшаётганлик самараси кузатиб борилади.

Бунинг учун ҳар 30 кунда бир марта тўдадаги қўйдан 10% и тарозида тортилади. Айни кўрсаткич
асосида ҳамма қўйнинг ўртача қўшимча вазни чиқарилади. Бунда агар ҳар бир бош қўйнинг ўртача
оғирлиги боқишга қўйишдан олдинги оғирлигига нисбатан 20–30% ортса, яхши семирган ҳисобланади
ва гўшт учун топширишга рухсат этилади. Қўйлар яхши яйловларда боқилганида оғирлиги 50% га ҳам
ортиши мумкин.

Яйловда боқилаётган қўйларнинг семирганлигини ташқи кўринишидан, думғаза суякларининг устини пайпаслаб кўриш йўли билан аниқлаш усуллари бор. Семиз қўйнинг думғаза қисмидан пайпасланса, унинг териси енгил силжийди ва тери ости ёғ қатлами қўлга билинади. Ориқ қўйнинг териси эса қийин силжийди ва қўлга думғаза суяклари тегади.

Кейинги йилларда технологик жараёнларнинг бирмунча такомиллашуви натижасида қўйни қўйхонада асраб
қўлдан озиқлантириб боқиб семиртириш усуллари кенг авж олдирилди. Айни усул бўйича қўйлар 70 кун давомида асраб боқилади. Тирик вазни 9–10 кг га ортиши билан боқишдан олиниб гўштга топширилади. Ортиқча боқиш самарали бўлмаслиги мумкин. Қўлда боқиб гўштбоп вазнга келтириш усули қўлланганида қўйларга кўпроқ силос, илдизмевали озиқлар бериб боқиш мақсадга мувофиқ бўлади. Агар яйловда бўрдоқига боқилаётган қўйлар ҳар бир кг қўшимча вазн бериш учун 8,5–12 озиқ бирлиги сарф қилса, қўлда силос бериб боқишда эса фақат 5,2 озиқ бирлиги сарфлайди.

Манба: «Қишлоқ хўжалик чорва молларни озиқлантириш», Б.М.Тожибоев, И.Э.Хошимов

[print-me]

қўй
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ёз фаслида чорва молларини касалликлардан асраш

08.06.2020

Қўйларни урчитиш усуллари

21.08.2018

Йилқичилик фермаларида отларни парвариш қилиш

12.08.2018

Чорва молларини ташиш қоидалари

03.05.2021

Қўчқорларни бурдоқига боқиш бўйича тавсиялар

15.05.2020

Силоснинг сифатини аниқлаш

06.02.2019

Қурбонлик қилиш қоидалари

21.08.2018

Қорамолларни қон-паразитар касалликлардан ҳимоялаш

28.06.2019

Қуёнларни қишда болалатиш

18.02.2019

Сигирларнинг бўкиб қолиши ва уни даволаш

11.04.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.