Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Қуёнларни қишда болалатиш

Муаллиф Агроном 18.02.2019
Қуёнларни қишда болалатиш

Кенг ва шинам қуёнхона, қулай катаклар, пичан ва ем-хашакнинг етарлича захираси бўлса, қиш ойларида ҳам қуёнчаларга эга бўлиш мумкин. Қишда туғилган болалар яхши ривожланадилар. Ёзда туғилган қариндошларига нисбатан касалликка кам чалинишлари боис пишиқроқ бўладилар.

Қуённи қишда болалатиш учун катак туғруқхонасининг поли ва ички деворлари иссиқ тутувчи материал билан қопланиши лозим. Бунинг учун узунлиги 90-100 см, йўғонлиги 8-10 мм келадиган тол новдалари ёки металл чивиқлар ёхуд фанера тилимларини тайёрлаб, уларни ёй каби букиш, учларини туғруқхона полига ётқизилган пол-панжара рейкаларига ҳар 5-10 см оралиқда тираб ишончли ўрнатиш лозим. Ҳосил бўлган арка устига сомон тўшак ташланади. Кириш эшиги ҳам иссиқ сақловчи материал билан қопланади. Арка ичига эса қалин тўшама солинади. Натижада бундай катакнинг чайласи ичидаги иссиқ қишнинг аёз кунларида ҳам сақланиб қолади. Агар ҳаво ҳарорати – 20°С га қадар тушиб кетиши кутилаётган бўлса, янги туғилган қуёнчаларни асраш учун қўшимча чоралар кўриш лозим. Бунинг учун кўп йиллар синовидан ишончли ўтган сунъий уя деб аталган усул мавжуд (1-расм).

қишда болалатиш

1-расм. Сунъий уяли катак: 1 — йўлак; 2 — чуқур ичидаги она қуён қутиси;
3 — иситувчи материал.

Ерга атайин қазилган хандақнинг деворлари юпқа тахта ёки шифер билан мустаҳкамланади. Ичига туғруқхона учун мўлжалланган яшик жойлаштирилади. Яшик атрофига эса керамзит, шиша-пахта, қипиқ ёки сомон тўшакка ўхшаш материал зич жойлаштирилиб иситилади. Сўнг хандақ-уя устига қора қоғоз ташланиб, ёпилади.

Ушбу хандақ-уя юқоридаги катак билан 18х18 см ли капантахтадан тайёрланган қувур-сўқмоқ воситасида боғланади. Қувур-сўқмоқнинг ички томонидаги қуйи тахта юзасига урғочининг сўқмоқда юришини осонлаштириш учун 10х20 миллиметрли рейкалар қоқиб чиқилади. Катакни туғруқхона учун мўлжалланган хандақ-уя билан боғлаб турувчи қувур-сўқмоқ 30-45° бурчак ҳосил қилинган тарзда маҳкамланади. Урғочи бундай сунъий уя ичида безовта бўлмай болалайди. Ҳатто қаҳратон совуқ кунларда ҳам уя ичида ҳарорат мусбат сақланиб қолади. Ёз жазирамасида эса салқин бўлиб, қуёнчаларни қуёшнинг салбий таъсиридан сақлайди.

Манба: «Томорқа хўжалигида қуёнчилик», Долимов Ш.З.

[print-me]

қуён
6
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Чорва моллари экинзорга тушса қандай жазо тайинланади?

23.01.2019

Қорамолларда қичима касаллиги ва уни даволаш

25.12.2018

Қорамолчиликда урчитиш усуллари

02.02.2019

Бузоқларда киндик яллиғланиши касаллиги белгилари

13.11.2018

Ипак қурти боқиш бўйича тавсиялар

02.05.2020

Чорва молларини сунъий уруғлантириш

17.11.2019

Соғлом қуён харид қилиш бўйича тавсиялар

06.05.2020

Соғлом бузоқ олиш ва сақлаб қолиш

17.12.2019

Силоснинг сифатини аниқлаш

06.02.2019

Ҳайвонларда учрайдиган туберкулёз касаллиги ва унга қарши кураш

08.02.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.