Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Ипак қурти боқиш бўйича тавсиялар

Муаллиф Агроном 02.05.2020
Ипак қурти боқиш бўйича тавсиялар

Ипакчилик (пиллачилик) қишлоқ хўжалигининг ажралмас тармоғи бўлиб, ипак қурти боқиш, янги қурт зотлари ва дурагайлари етиштириш, пилладан мўл ҳосил олиш йўлларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Ипакчилик қуртнинг асосий озиқ манбаи бўлган тутчилик билан боғлиқ. Ипакчиликдаги асосий иш жараёнлари:

  • ипак қурти уруғи инкубасияси (ипак қурти уруғини очириш);
  • қурт боқиш, қурт уруғи тайёрлаш;
  • пиллани дастлабки ишлаш — димлаш ва қуритиш.

Ипакчиликнинг ватани Хитой, у ерда чамаси 5000 йилдан бери ипакчилик билан шуғулланилади. Ипак Хитойдан Европага Ўрта Осиё орқали олиб ўтилган. Ўзбекистонда ипакчилик ишлари билан Қишлоқ хўжалик вазирлиги Пиллачилик ва тутчиликни ривожлантириш бошқармаси шуғулланади. Ҳар қайси вилоят ва туманда Ипакчилик идоралари бор. Ушбу идоралар қурт уруғини очириш, тарқатиш, қурт боқиш ва пилла ҳосилини қабул қилиб олиш, пиллани дастлабки ишлаш ва фабрикаларга топшириш ишларига раҳбарлик қиладилар.

Ипак қурти боқиш учун сўкчаклар, тут баргини кесиш ва майдалаш асбоблари ҳамда термометрлар керак бўлади.

Қуртхоналарга сўкчаклар ўрнатилади. Ўрта Осиёда кўп қаватли сўкчак ишлатилади. Ўзбекистонда темирдан ишланган бўйи 2 м, эни 1 м, баландлиги 1,95 м ли йиғма сўкчаклардан фойдаланилмоқда. Бундай сўкчаклар 5 ва 3 қаватли бўлиб, пастки қаватининг ердан баландлиги 0,4 м, қават оралиғи 0,7-0,8 м бўлади. Бир қути уруғдан чиққан бешинчи ёшдаги қуртлар учун 10 та уч қаватли сўкчак етарлидир.

Қурт боқиш табиий ипак ишлаб чиқариш ёки ипак қурти уруғи олиш мақсадида 25-27 кун давом этади. Ипак қурти боқиш қуртхоналарда ёки махсус ёруғ биноларда амалга оширилади. Ипак қуртини хонага жойлашдан олдин хона 4% ли формалин эритмаси билан зарарсизлантиради. Қуртларга ҳар куни 1-3 ёшларида 10-12 марта (жумладан 2-4 марта кечаси), 4 ёшда 6-8 марта, 5 ёшида 4-6 марта барг солинади.

Сўкчакларда барг қолдиқлари тўпланиб қолади. Шунинг учун ипак қурти 2-3 ёшлигида 1 марта, 4-5 ёшлигида 2-3 марта тозаланади. Кичик ёшдаги қуртларга тутнинг маҳаллий навлари берилади. Катта ёшдаги қуртлар Балхи, Бедова, Қатлама, Узбекская, Пионерская, Октябр тут навлари билан озиқлантирилади. Бир қути қурт учун 1-2 ёшдаги қуртларга 12-15 м2, 4 ёшдагиларига 25-30 м2, 5 ёшдагиларига 60-70 м2 жой талаб этилади. Ипак қурти пилла ўрашдан олдин ҳар қути қурт уруғига 250-350 дона табиий ўтлар ёки поҳолдан ясалган дасталар қўйилади. Қуртхона ҳарорати 25-26°C, намлиги 65-75% бўлиши керак. Қуртхоналарни шамоллатиб туриш зарур. Қуртлар 3-4 кунда пилла ўраб бўлгач, 7-8 кундан сўнг пиллалар дасталардан олинади. Сўнгра қуритилади ва тайёрлаш пунктига топширилади.

Манба: «Чорвачилик ва паррандачилик асослари» М.З.Муртозаев, А.А.Кушаков, Т.А.Алибоев

[print-me]

пилла
5
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Қуёнларни сақлаш учун катаклардан фойдаланиш

29.11.2018

Эчки боқиш ва кўпайтиришнинг фойдаси

11.08.2018

Отларни озиқлантириш техникаси

03.02.2019

Аралашмали силос тайёрлашнинг афзалликлари

07.02.2020

Чорва молларини сунъий уруғлантириш

17.11.2019

Қуёнларни урчитиш усуллари ва тақвими

20.01.2020

Қорамолларнинг абердин-ангус зоти хусусиятлари

28.02.2020

Қорасон касаллиги қарши кураш чоралари

25.03.2020

Сигирлар қисир қолиши ва уларнинг бола ташлашига қарши...

28.10.2018

Кам таъминланган оилаларга тадбиркорлик учун кредит

12.08.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.