Силос – қишки мавсумда асосий озиқалардан бири ҳисобланади ва ҳамиша хўжаликларда тайёрланади. Тўйимли силос учун фойдаланиладиган ўсимликлар: маккажўхори, рапс, соя, суданка, кунгабоқар ва бошқалар. Бу ўсимликлардан тайёрланган силос ҳайвонларни рационига қўшиб берилади, чунки унинг протеин, энергетик қиймати юқорироқдир. Бу озиқалар яхши ейилади, яхши ҳазм бўлади.
Ҳайвонларнинг озуқасида асосий элемент оқсил ҳисобланади. Унинг етишмовчилиги рационда концентрат, оқсилли қўшимчалар, кунжара ва шрот ҳисобида тўлдирилади. Зоотехникавий нормаси бўйича 50-70% протеин макка ва кунгабоқар силоси ташкил этади. Протеинли озиқада кам бўлиши қон таркибида гемоглобинни камайиши, ферментларнинг ташкил бўлиши бузилиши, шунингдек, жигар ва бошқа органларнинг бузилишига олиб келади. Азот баланси камаяди, оқсилларни қондаги, жигардаги, теридаги, мускулларда 2-3 марта камаяди.
Маккажўхорилардан соя билан аралаштириб силос тайёрланганда таркибидаги протеин 44,6-91,0% кўпаяди. Ёғ моддалар энергетик алмашувида специфик муҳим роль ўйнайди. Ёғ парчаланганда организмга иссиклик энергия манбаси бўлиб ҳисобланади. Агар организмга ёғ етишмаса ёғ ва липид алмашувлари бузилади. Натижада авитаминоз, тери касалликлар келиб чиқади. Агар маккажўхори ва соя биргаликда силос тайёрланса таркибидаги ёғни 1,7-2,1 мартагача оширади.
Судан ўтида тайёрланган силос ва уни рапс билан аралаштириб бойитилса, таркибидаги қуруқ моддаги протеин 1,66-2,31 марта бойийди.
Хулоса қилиб айтганда, олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатадики, тайёрланган силос ҳар хил ўсимликларни аралашмасидан маккажўхори, соя, рапс, судан ўти ва бошқа ўсимликлар оқсил кўрсаткичининг рационда кўпайишини таъминлайди. Бу аралашмани фермер хўжаликларига ер майдонларини кўпайтириш, силос конвейнерини тайёрлашга тавсия этиш мумкин.
Манба: «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали 10-сон 2019 йил, Д.Рахманов «Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти» докторанти, З.Ахмедова, б.ф.д., профессор