Чумка касаллиги — итларда учрайдиган оғир касалликлардан биридир. Бу касалликка чалинган кучукчалар камдан-кам ҳолатда тирик қолишади. Вояга етган итлар тузалиб кетиш эҳтимоли кўпроқ. Чумка касаллигини бошдан ўтказган итлар қолган ҳаёти давомида касалликка қарши иммунитет сақлаб қолади.
Итларда чумка касаллиги қўзғатувчи вирусларнинг озиқланиш ва нафас олиш тизими орқали тарқалади. Ҳайвон организмига тушган вируслар қон айланиш тизими орқали барча органларни зарарлайди.
Касаллик бошланғич даври бир неча кун давомида яширин ҳолда ўтади, бу вақт ичида вирус бутун танага тарқаб улгуради. Чумка касаллиги мавсумий касаллик ҳисобланмайди, чунки вирус -24°С да ҳам яшай олади. Шу билан бирга итларнинг бу касаллик билан оғриши баҳор ва кузда кўпроқ қайд этилади. Касалликка мойил ҳайвонлар гуруҳига озиқланиши суст бўлган итлар, бир ёшгача бўлган кучукчалар, дайди итлар киради.
Касалликка чалинган итларда кучсизланиш, иштаҳанинг йўқолиши, кўз косаси қизариши, бурун ва кўздан суюқлик ажралиши кузатилади. Касалланган итларда ёруғлигикдан кўркув бошланади, улар сояга бекинишга интилиб қолади. Касалланган итлар тана ҳарорати +40°С гача кўтарилиб, 2-3 кунгача тушмай қолади. Кучли иммунитетга эга вояга етган итлар мустақил равишда касалликни енгиб ўтишлари мумкин, лекин кучсиз итлар ва ёш кучукчалар касалланиши давом этиб, аҳволи тезда оғирлашиб қолади. Чумка касаллигини бошдан кечирган итларда эшитиш, ҳид билиш ва кўриш қобилиятлари ёмонлашиши кузатилади.
Касалликка чалинган итларни даволаш
Агарда итингизда чумка касаллиги белгиларини сезсангиз, энг оқилона йўл ветеринарни чақириш бўлади. Чумка касаллиги вирусларини даволовчи махсус дорилар ҳали ишлаб чиқилмаган. Ветеринар касалланган итни кўздан кечириб, унинг аҳволига қараб комплекс даволашни белгилайди. Итларни даволашда уларнинг иммунитетини кўтарувчи препаратлардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
Касалланган итнинг хўжайини унинг касалликдан омон қолиши учун соғломлаштирувчи шарт-шароитлар яратиб бериши муҳим. Ит учун уялар қуруқ, илиқ ҳароратли ва елвизакларсиз бўлиши керак. Ёруғлик манбаларини камроқ тушишини таъминлаш керак, чунки итларда ёруғликдан қочиш авж олади. Итларнинг бурни ва кўзидан ажралиб чиқадиган суюқликларни олиб ташлаб, танасидаги яраларни дезинфекцияловчи аралашмалар билан тозалаб туриш керак. Бериладиган озуқа тез ҳазм бўладиган бўлгани маъқул. Майда гўшт солинган суюқ шўрва ва бўтқалар итлар тез тузалишига ёрдам беради.
Чумка касаллигини олдини олишнинг ягона шарти — бу итларни вакцинация қилишдир. Биринчи эмлашни кучукчалар 3 ойлик бўлганда қиланади. Итлар эмлашни одатда яхши ўтказишади, айрим ҳолларда овқат ҳазм қилиш тизимида ўзгаришлар рўй бериши мумкин. Шунингдек тўйимли, сифатли озуқа ҳам итлар соғлом бўлишининг муҳим шартидир.
Манба: mirsobak.net
[print-me]
