Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Соғин сигирлар озиқ рациони ва уларни боқиш

Муаллиф Агроном 22.04.2020
Соғин сигирлар озиқ рациони ва уларни боқиш

Соғин сигирлар озиқ рациони уларнинг озиқ моддаларга бўлган эҳтиёжини қондириш, иштаҳа билан ейдиган, ҳазм органларини зўриқтирмайдиган, озиқ моддаларнинг яхши ўзлашишига ёрдам берадиган бўлиши лозим. Озиқ рациони ферманинг ўзида етиштириладиган ем-хашаклардан максимал фойдаланиладиган қилиб тузилиши керак. Соғин сигирлар молхонада боқиладиган даврда озиқ рациони асосан дағал ва ширали озиқлар — пичан, силос, илдизмевалар, сенаждан иборат бўлиши керак. Серсут соғин сигирларга концентратт озиқ (ем) ҳам бериш зарур.

Серсут сигирлар фақат дағал ва ширали озиқлар билан боқилганида рационнинг ҳажми жуда ортиб кетади, сигирлар уни еб тугата олмайди. Бунинг устига, кўп миқдордаги концентрат озиқ модда алмашинувини издан чиқаради. Бу эса остеомалятсия деб аталадиган касаллик (суяк тўқимаси касаллиги) ни келтириб чиқаради.

Соғин сигирлар учун ҳам озиқлантириш рациони тузилган. Бундан ташқари, сигирларнинг тирик вазнига қараб дағал ва ширали озиқлар беришнинг тахминий меъёри ҳам белгилаб чиқилган. Соғин сигирга дағал озиқ 100 кг тирик вазнга 1-2 кг (ярим пичан бўлиши керак), ширали озиқ 6-8 кг ҳисобида берилиши керак. Қанча концентрат озиқ бериш кераклиги сигирдан соғиладиган сут миқдорига қараб белгиланади. Бир суткада 10-20 кг сут берадиган сигирга ҳар 1 кг сутга 150-200 г, суткасига 25-30 кг сут беради­ган сигирга эса 250-350 г ҳисобидан концентрат озиқ бе­рилади.

Тирик вазни 500 кг бўлган ва суткасига 20 кг сут берадиган сигирнинг озиқ рациони қўйидагича:
  • Пичан — 3 кг;
  • Йўнғичқа пичани — 3 кг.
  • Кўк ўт ёки маккажўхори силоси — 30 кг.
  • Ним ширин лавлаги — 18 кг.
  • Концентрат озиқ — 3.8 кг.
  • Ош тузи — 0.105 кг.

Мол боқишни тўғри ташкил қилиш учун тирик вазни ва маҳсулдорлиги бир хил бўлган ҳайвонларга дағал ва ширали озиқалар бир хилда берилади. Серсут сигирлар учун алоҳида рацион тузилади ва суткасига 3-4 марта озиқлантирилади.

Биринчи концентрат, кейин ширали, сўнг дағал озиқ берилади. Янги бузоқлаган сигирларга алоҳида эътибор берилиб овқатлантирилади. Токи у кўп сут берсин. Бузоқлаганидан 10 кун кейин сигир секин-аста тўла озиқ рационига ўтказилади. Сутини кўпайтириш даврида сигирга қўшимча равишда 2-3 озиқ бирлиги берилади. Қўшимча озиқ сигир кўникиб кетгунга қадар берилади. Янги бузоқлаган сигирни амалда бераётган сутига мувофиқ озиқлантириш сутнинг кўпайишини таъминлай олмайди.

Манба: «Чорвачилик ва паррандачилик асослари» М.З.Муртозаев, А.А.Кушаков, Т.А.Алибоев

[print-me]

сигир
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистонда боқиладиган қўйларнинг қоракўл зоти

17.03.2020

Хонадонларда кўпайтириладиган қуён турлари

27.12.2019

Қуёнларни бўрдоқига боқиш бўйича тавсиялар

09.06.2020

Қуёнларни сақлаш учун катаклардан фойдаланиш

29.11.2018

Қуёнларни қишда болалатиш

18.02.2019

Қўчқорларни бурдоқига боқиш бўйича тавсиялар

15.05.2020

Ёз фаслида чорва молларини касалликлардан асраш

08.06.2020

Қорамолларда қичима касаллиги ва уни даволаш

25.12.2018

Тана қисмларини ўлчаб, қорамол вазнини аниқлаш

29.01.2020

Ўзбекистонда урчитиладиган қўйларнинг ҳисор зоти

17.01.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.