Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
АСАЛАРИЧИЛИК

Асалари нектарни қандай қилиб асалга айлантиради?

Муаллиф Агроном 09.03.2018
Асалари нектарни қандай қилиб асалга айлантиради?

Табиатда ҳар хил ўсимликлар гулининг шираси (нектари) ва чанги асаларилар учун озиқ манбайи ҳисобланади.

Нектар — гул безларилардан (ширадон) ажраладиган ширин суюқликдир. Баъзи ўсимликларда бу нектар безлар гулдан ташқарида бўлади. Ўсимликларниннг нектар ажратиши четдан чангланишга мослашишидир. Гулдаги нектар ҳиди ҳашаротларни ўзига жалб этади ва улар оёқчалари, қанотлари ёрдамида гулдан-гулга чангни олиб ўтади ва натижада ўсимликлар четдан чангланади. Бу ҳодиса табиатда ўсимликларнинг ташқи шароитга мослашиш имкониятини кучайтиради ва ўсимликлар турининг сақланиб қолишида муҳим рол ўйнайди.

Нектар таркибида шакар, сув, минерал тузлар ва бошқа моддалар бўлади. Қандлар мураккаб ва оддий ҳолда учрайди. Маълумотларга кўра, нектарда шакар ва сув миқдори анча ўзгарувчан бўлади. Масалан, қизил йўнғичқаникида 14-71%, жўканикида 22-72% ни ташкил этади.

Нектарнинг қайта ишланиб асалга айланиши

Гулнинг нектарини асаларилар оғиз аппарати ёрдамида асал жиғилдонига сўриб олади ва уяга олиб келгач, хартуми ёрдамида учмайдиган ёш асалари хартумига беради. Нектарни қабул қилган ари эса уни асал жиғилдонига шимади, кейин уни қайтадан хартумига қусади.

Бу жараён бир неча марта такрорланади, натижада нектар асалари жиғилдонида инвертаза ферментига бойийди. Бу фермент мураккаб шакарни оддий мева ва узум шакаригача парчалайди. Кейин бу оддий шакарлар катакларга тўлдирилади, ортиқча суви буғланиб парчаланиш жараёни давом этиши натижасида у етилган асалга айланади.

Тайёр асал солинган катаклар мум қопқоқчалар билан сувалади. Асал кимёвий таркибига ҳамда шакар эритмасининг контцентратсиясига кўра нектардан фарқ қилади. Асал таркибида 18-20% сув бўлса, қолгани шакардан иборат. Аксинча нектар таркибида сув кўп бўлиб, бир қисмини шакар ташкил қилади.

Нектарни асалга айлантириш жараёнининг биологик моҳияти шундаки, биринчидан, шакарнинг бойитилган эритмаси ҳисобланган асал узоқ вақт сақланганда ҳам айнимайди. Демак қишлов учун кўп миқдорда асал ғамлаб қўйиш ҳам унинг шу ҳусусиятига асосланган.

Иккинчидан нектарни асалга айлантириш вақтида мураккаб шакар оддий шакарга парчаланади. Натижада, асаларилар қишлов шароитида бу озиқни истеъмол қилишда кўп озиқ ва энергия сарф қилмайди, кўп ахлат чиқармайди ва ортиқча безовталанмайди.

Асал таркибида оддий шакарлар бўлиб, уларни ҳазм қилиш учун асалари камроқ энергия сарфлайди. Бу эса қишлов даврида асалариларда камроқ чиқинди ажратиш ҳисобига йўғон ичагида камроқ ахлат йиғилишига ва асалари оиласининг қишловдан яхши чиқишига имкон беради.

Шундай қилиб, асалариларнинг нектардан асал ишлаб чиқариш ҳусусияти уларнинг яшаш шароитига ажойиб мослашишига яққол мисолдир. Демак, ёз фаслида озиқ тайёрлаш, нектар йиғиш билан қишлаш шароити ўртасида боғланиш мавжудлигини табиатда асалариларнинг сақланиши ва кўпайиши учун зарур шарт-шароитнинг энг муҳими деб ҳисоблаш мумкин.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

асал
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ариларнинг қишдаги ҳаёти

23.12.2020

Арилар қишлаши учун озуқа захирасини жамғариш

15.11.2018

Асаларичиликда декабр ойида бажариладиган ишлар

01.12.2020

Асаларичиликда август ойида бажариладиган ишлар

03.08.2021

Асалари чаққанда қандай ҳаракат қилиш керак?

06.06.2020

Асаларичиликда апрель ойида бажариладиган ишлар

03.04.2020

Асаларининг Европа чириш касаллиги қандай тарқалади

15.09.2018

Асалариларни шакар шарбати билан боқиш

11.09.2018

Асалариларнинг ўғирликка киришини олдини олиш

19.06.2020

Асалари канаси зарари

28.08.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.