Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Қорасон касаллиги қарши кураш чоралари

Муаллиф Агроном 25.03.2020
Қорасон касаллиги қарши кураш чоралари

Қорасон — шохли ҳайвонларга хос, ўткир ўтувчи инфекцион касаллик. Касаллик тананинг мускулларга бой қисмларида қирсилдоқ товушли, тез катталашадиган газли шишлар пайдо бўлади. Шунингдек тана ҳароратининг кўтарилиши, нафас олиш, юрак-томир фаолиятининг кескин бузилиши ҳам касаллик белгилари ҳисобланади.

Табиий шароитда қорасон билан асосан 3 ойликдан 4 ёшгача бўлган йирик шохли моллар касалланди. Бундан ташқари ушбу касаллик билан қўйлар ҳам касалланади. Қорасон билан табиий шароитда бўғи, чучқа, туяларнинг касалланиш ҳолатлари ҳам қайд этилган. Семиз моллар кўпроқ касалланади.

Касаллик манбаси касал ҳайвонлар ва касаллик қўзғатувчиси билан зарарланган тупроқ ҳисобланади. Мол қорасон билан касалланиб ўлганда унинг оғзи, бурни ва орқа тешигидан оқиб чиқадиган кўпикли қон билан касаллик қўзғатувчилари ниҳоятда кўп миқдорда ажралиб чиқиб, тупроқ ва сув ҳавзаларини зарарлайди. Касаллик яйлов инфекцияси ҳисобланади. Асосан ҳайвонлар яйловда боқилганда — ёз ва куз фаслларида кўпроқ учрайди.

Қорасон касаллигига қарши тадбирларнинг асосини касалликга мойил ҳайвонларни эмлаш ишлари ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 26 декабрда 2543-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Тарқалиши оқибатида карантин ёки чеклашлар белгиланадиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари рўйхати” га асосан қорасон тарқалиши оқибатида карантин ўрнатиладиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлар рўйхатига киртилган бўлиб, касаллик ташҳиси тасдиқланганда карантин эълон қилинади.

Карантин қўйилган ҳудуддан қорамол ва қўйларни олиб чиқиш, сотиш ва алмаштириш тақиқланади. Шунингдек карантин қўйилган ҳудуддан пичан ва бошқа озуқаларни чиқариш тақиқланади. Бир вақтнинг ўзида белгиланган тартибда дезинфекция, дератизация тадбирлари ўтказилади.

Қорасон касаллигига қарши 3 ойликдан 4 ёшгача бўлган барча қорамоллар, қўйчилик хўжаликларида эса 6 ойлик ва ундан катта қўйлар йўриқнома асосида эмланади.

Касалланган ҳайвондан зарарланган гўнг, тўшама ва озуқа қолдиқлари жойида 10% ли уювчи натрий иссиқ эритмаси билан зарасизлантирилади. Қолдиқлар имкон қадар ўша жойнинг ўзида ёқиб юборилади. Зарарланган ернинг юқори қатламини дезинфекция қилиш учун 10% лик уювчи натрий, 4% лик формалдегид, 2% лик глутар алдегид эритмаси, шунингдек хлорли препаратлар қўлланилади. Ҳайвон қорасон касаллигидан ўлган, ҳайвон жасади ёриб кўрилган жойдаги тупроқ кўйдирилади.

Қорасон билан касалланган ёки гумон қилинган ҳайвонларни гўшт учун сўйиш тақиқланади.

Манба: navoivet.uz

[print-me]

1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Қорамоллар гўшт маҳсулдорлигига таъсир қилувчи омиллар

05.11.2018

Буқа боқиш сирлари

20.03.2018

Қорамоллар подасини тўлдиришда ғунажинлардан фойдаланиш

11.03.2020

Заанен зотли эчкилар маҳсулдорлиги

23.10.2019

Республикамизда урчитиладиган эчки зотлари

24.04.2020

Ўзбекистонда кўпайтириладиган от зотлари

26.12.2019

Чорва молларини ташиш қоидалари

03.05.2021

Отларни боқиш ва кўпайтириш бўйича тавсиялар

08.04.2020

Йилқичилик фермаларида отларни парвариш қилиш

12.08.2018

Инсон саломатлиги учун эчки сути фойдаси

07.03.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.