Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Қорамоллар гўшт маҳсулдорлигига таъсир қилувчи омиллар

Муаллиф Агроном 05.11.2018
Қорамоллар гўшт маҳсулдорлигига таъсир қилувчи омиллар

Қорамолнинг гўшт маҳсулдорлигига таъсир қилувчи асосий омил — ҳайвоннинг зоти ҳисобланади. Айниқса гўшт йўналишидаги қорамоллар юқори гўшт маҳсулдорлигига эга бўлади. Улар ўзларининг тез етилувчанлиги, сўйим чиқимининг юқори бўлиши ва ажойиб гўшт сифати билан ажралиб туради. Уларниг тирик вазни 600-1000 кг, сўйим чиқими 65% бўлиб, яхши бўрдоқиланиб, 1 кг вазн ортиши учун кам озиқа сарфланади.

Ўзбекистонда асосий гўшт йўналишидаги зотлар — қозоқи оқбош, санта-гертруда, абердин ангусс зотлари бўлиб улар гўштининг тўйимлилиги, мазалиги жиҳатдан юқори баҳоланади.

Кўпгина сут ва айниқса сут-гўшт йўналишидаги қорамолларнинг ҳам юқори гўштдорлик имкониятлари борлиги аниқланган. Жадал ўстирилган ёш қорамоллар 15 ойлигида 450-500 кг вазнга эга бўлиши ва 1кг тирик вазни ортишига 6,5-7,0 озуқа бирлиги сарфлайди. Бу имкониятлардан оқилона фойдаланиш гўшт етиштиришни кўпайтиришда асосий омил бўлиб ҳисобланади.

Қорамолларнинг гўшт маҳсулдорлигига уларнинг ёши таъсир қилади. Бузоқлар нимта гўшти таркибида суяк ва бириктирувчи тўқималар нисбати юқори бўлиб, мускул тўқимаси камроқ бўлади. Ёш ортиши билан бу нисбат мускул ва ёғ тўқимаси фойдасига ҳал бўлади. Бундан ташқари вояга етган ҳайвонлар гўштининг таркибида сув кам бўлиб ёғнинг кўп бўлиши унинг тўйимлилик даражаси юқори бўлишини таъминлайди. Ёш қорамоллар 12-15 ойлигигача мускул тўқималари яхши ривожланади. Шу даврда жадал ўстирилиб, бўрдоқиланиб сўйилган ҳайвонлар мускул ва ёғ тўқималарининг нисбати талаблар даражасида бўлади.

Қорамолларда ёш улғайиши билан мускул тўқимаси нисбати камайиб, ёғ тўқимаси нисбати ортиб боради. Бу эса гўшт сифатига салбий таъсир кўрсатиб, 1 кг семириш учун кўпроқ озуқа сарфлашга олиб келади.

Қорамоллар гўшт маҳсулдорлигига озиқлантириш ва сақлаш сезиларли таъсир қилади. Етарли озиқлантирилмаган, ёмон сақланган ҳайвонлар ўсишдан қолади, яхши ривожланмайди.

Жадал ўстирилган ёш қорамоллар тез етилади. Улар юқори гўшт маҳсулдорлига эга бўлибгина қолмай, гўшт таркибида ижобий нисбатга, кимёвий таркибга эга бўлади. Ҳамда нимтада қимматли бўлаклар кўпаяди.

Ёш қорамолларни ёшлигидан ҳажмли озиқалар — дағал, ширали озиқаларга ўргатиш улардан кўпроқ самара олишни таъминлайди. Бу ҳолда қорамолларнинг 18-20 ойлигигача бўрдоқилаб вазнини 500-550 кг га етказиб гўштга сўйиш мақсадга мувофиқ.

Ем-озиқлардан кўп фойдаланиб гўштга боқиш ҳайвонларни етилиш даврини қисқартиради. Бу усулда уларни 14-15 ойлигида гўшт учун сўйиш мумкин. Қорамол гўшти етиштиришда ҳайвонларни яйловда семиртириш алоҳида ўрин тутади. Бундай ҳайвон гўшти сифати билан ажралиб туради ва у анча арзонга тушади.

Манба: «Чорвачилик асослари» И.Мақсудов, Ж.Жўраев, Ш.Амиров

[print-me]

қорамол
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Тана қисмларини ўлчаб, қорамол вазнини аниқлаш

29.01.2020

Бузоқларда киндик яллиғланиши касаллиги белгилари

13.11.2018

Қорамолларнинг абердин-ангус зоти хусусиятлари

28.02.2020

Силоснинг сифатини аниқлаш

06.02.2019

Қорамолчиликда урчитиш усуллари

02.02.2019

Чорва молларини ташиш қоидалари

03.05.2021

Қўзиларни сунъий озиқлантириш

23.04.2019

Қўй ва эчкиларнинг бўғозлик белгилари

24.02.2020

Қўйчиликда баҳорги ветеренария тадбирлари

29.03.2020

Қорамолларнинг симментал зоти хусусиятлари

08.01.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.