Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Боғ-токзорларни қишга тайёрлаш

Муаллиф Агроном 25.10.2020
Боғ-токзорларни қишга тайёрлаш

Боғларда меваларнинг барча турлари териб олингач, боғ-токзорларни келаси йили юқори ва сифатли маҳсулот олиш мақсадида мевали дарахтларни ҳамда токзорларда ток тупларини ҳозирдан қишнинг аёзли совуқларига чидамлилигини ошириш чораларини кўриш зарур.

Бунинг учун октябрь ойида боғ-токзорларда суғоришни батамом тўхтатиш зарур.

Келаси йили боғлардан имкон даражасида кўпроқ ҳосил олиш учун боғларда боғ қатор ораларини ҳайдашдан олдин, уларни кузги озиқлантириш, яъни ҳар бир гектар боғга 15-20 тонна чириган гўнг, минерал ўғитлардан соф ҳолда 180 кг фосфор, 90 кг калий ўғитини солиш керак. Бўз тупроқли суғориладиган боғларда дарахтларнинг қатор оралари 25-30 см, шағалли ерларда 10-15 см чуқурликда шудгор қилиш керак. Бунда юза жойлашган илдизлар шикастланмайди. Тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида боғлар қатор ораларига сидерат ўтларни экиш ҳамда баҳорда уларни ҳайдаб ташлаш ҳам яхши натижа беради.

Боғларда кўплаб касаллик ва зараркунандаларнинг замбуруғлари дарахтларнинг ёриқликларда қишлайди. Уларни қириб ташлаш мақсадида дарахтларнинг танаси оқланади.

Дарахтларнинг танаси оқланганда улар қишки совуқлардан ҳам ҳимоя қилинади. Бунда 2 кг тупроққа 1,5-2 кг оҳак аралаштириб, ҳар 10 л эритмага озроқ мол шатмоғидан қўшиб, уни суюқ қаймоқсимон масса ҳолига келтириб, дарахт танасини ҳамда она шохларни тўлиқ оқлаш зарур. Ушбу суюқлик данакли мевали дарахтлар (ўрик, шафтоли, гилос, олча ва ҳ.к.)га айниқса яхши самара беради. Бунда ҳар 10 л эритмага 80-100 г мис купоросини сувда эритиб, қўшиб юборилса самараси янада ортади.

Уруғли боғлар (олма, нок, беҳи)да тўкилган баргларда касаллик ва зараркунанда юқумлари сақланади. Шунинг учун боғлар қатор ораларидаги тупроқ ағдариб ҳайдалади. Ҳайдалмай қолган ҳар бир дарахт атрофи 25 см чуқурликда ағдариб чопилади. Касалланган, синган шохлар, қуриб қолган дарахтлар қирқилади ва боғ ташқарисига чиқариб ташланади. Об-ҳаво шароитига қараб, октябрь ойи охирида дарахтларнинг барги ёппасига тўкилса, замбуруғ касалликларига қарши Бордо суюқлигининг 3 фоизли ёки 6 фоизли карбамид эритмаси билан яхшилаб ювиш керак.

Республикамизда айрим йиллари қишда ҳаво ҳарорати -25/-30°C гача пасаяди. Бу ток тупларини қишда ерга кўмишни талаб этади.

Шунинг учун октябрь ойда ток тупларига шакл бериб қирқиш, қўндоқлаш ва кўмиш ишлари бажарилади. Ток кўмилмайдиган жанубий минтақаларда кузда ток туплари кесилмайди. Чунки кесилган токнинг совуққа чалиниши кучаяди. Кесиладиган ток тупларининг нави ёки симбағазнинг турига қараб шакл берилади. Ток тупларини кесишда биринчи галда оидиум (кул), антракноз, милдью, бактериал рак билан зарарланган новдалар ва занглар қирқиб олиниб, токзордан чиқариб ёқиб юборилади. Кўпинча фермер хўжаликларида деҳқонлар ток тупларини ёпиш учун қирқилган новдалардан фойдаланишади. Бунга асло йўл қўймаслик зарур. Чунки турли касаллик юқумлари бўлган барг ва новдалар келаси йили уларнинг янада кўпроқ тарқалишига замин яратади.

Ток туплари кесилгач, улар қўндоқланиб, ерга ётқизилади. Уларни кўмишдан олдин оидиум (кул), антракноз, милдью ва бактериал рак касаллик юқумларига қарши 3 фоизли Бордо суюқлиги ёки 5 градусли оҳак-олтингугурт (ИСО) қайнатмаси ёки мис куппросининг 3 фоизли эритмаси билан пуркаш зарур. Ток туплари шимолий минтақаларда 25-30 см қалинликда тупроқ билан кўмилади. Бошқа минтақаларда эса тупроқ қалинлиги 20-25 см бўлиши керак. Тупроққа ток кўчатини яхши кўмилиши учун тупроқдаги нам­лик 70-80 фоизни ташкил қилиши керак. Бунинг учун ток туплари қўндоқлангандан сўнг ёки олдин токзор енгил суғорилиши зарур.

Токзорлардан келаси йили мўл ҳосил олиш учун токзорларни озиқлантириш талаб этилади. Бунда токзорларда гектарига 15-20 т миқдорда органик ўғит, 90 кг фосфорли ва 60 кг калийли ўғит солиш керак.

Манба: agro.uz

[print-me]

5
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Лимон дарахти гуллари тўкилиб кетиши сабаблари

22.01.2019

Лимон етиштириш бўйича тавсиялар

18.03.2018

Узум кўчатларини экиш

23.03.2018

Экинларни дорилаш учун фойдаланиладиган пуркагич турлари

29.01.2019

Паст бўйли дарахтлар қандай экилади?

30.08.2018

Иссиқхонада лимон кўчати қандай экилади?

12.03.2020

Ток кўчатлари қандай тайёрланади?

31.08.2018

Ток филлоксераси — узумзорларнинг хавфли кушандаси

22.12.2018

Ёш дарахтларни пайвандлаш

11.01.2020

Японияликлар Булоқбоши майизига харидор

12.12.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.