Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Ток филлоксераси — узумзорларнинг хавфли кушандаси

Муаллиф Агроном 22.12.2018
Ток филлоксераси — узумзорларнинг хавфли кушандаси

Кўпгина давлатлардан интродукция қилиш орқали узумнинг турли навларини келтириб маҳаллий иқлимга мослаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Юртимизда узум навларининг кўпайгани яхши албатта. Лекин бунинг ортидан кириб келаётган зараркунанда ҳашаротларнинг ўсимликларга салбий таъсир этишига ҳам эътибор қаратиш лозим.

Шулардан бири ток филлоксераси зараркунандаси бўлиб, унинг зарарли оқибатлари дастлабки жараёнларда сезилмасада, кейинчалик юзага чиқади. Бу ўта хавфли карантин зараркунандаси ҳисобланиб, Европада 20-30 йил давомида 60 миллион гектарга яқин токзорнинг қуришига сабабчи бўлган. Унинг таъсирида кўплаб давлатларда ток ўсимликлари илдизи билан қуриб кетган.

Филлоксеранинг қишловчи тухумлари овалсимон шаклда, уч қават қобиқ билан қопланган, узунлиги 0,27 мм., эни 0,14 мм. бўлиб, -12°C -14°C даража совуққа бардошли бўлади. Филлоксера апрель-май ойларида қишловдан чиқиб, ривожлана бошлайди. Қишлаб чиққан тухумдан урғочи филлоксера личинкаси пайдо булади. У ёш барг новдалари орқали хартуми билан ўсимлик ширасини сўриб озиқланади. Ушбу зараркунанда 5-9 тагача авлод беради. Зарарланган органларда бўртмалар ҳосил бўлади, барглар деформацияга учрайди, ёш ток кўчатлари ҳосилга кирмасидан нобуд бўлади. Жаҳонда филлоксерага қарши барча кураш усуллари қўлланиб кўрилган. Шунга қарамай зарарланган ҳудуддан филлоксерани йўқотиш чоралари топилмаган.

Манба: «Қишлоқ ҳаёти» газетаси

[print-me]

узум
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Сақлаш давомида меваларда кузатиладиган касалликлар

06.12.2019

Ток кўчатларини пайванд қилиш

01.02.2019

Ўзбекистонда етиштириладиган анор навлари

22.11.2018

Интенсив боғ қандай бўлади?

25.08.2018

Чўл ўсимлиги саксовулнинг табиат учун фойдаси

12.01.2020

Ўзбекистонда етиштириладиган нок навлари

13.02.2019

Боғ-токзорларда август ойида бажариладиган агротехник тадбирлар

01.08.2019

Японияликлар Булоқбоши майизига харидор

12.12.2019

Терак экиш ва парваришлаш

07.05.2020

Қишга мевали дарахтлардан ўтин тайёрлаш

14.10.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.