Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Экинларни дорилаш учун фойдаланиладиган пуркагич турлари

Муаллиф Агроном 29.01.2019
Экинларни дорилаш учун фойдаланиладиган пуркагич турлари

Боғдорчилик ва деҳқончилик маҳсулотларидан сифатли, мўл ҳосил олишда зараркунандаларга қарши ўз вақтида курашиш катта аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда ўсимликларга зарар келтирувчи зараркунандаларнинг тури ва уларга қарши курашувчи препаратларнинг сони ортиб бормоқда. Касалликларга қарши ўз вақтида ва самарали курашишда пуркагич аппаратларнинг ўрни муҳим.

Пуркагичларнинг бир неча турлари мавжуд. Масалан бир киши учун ихчам қилиб ишлаб чиқарилган ҳамда тракторларга ўрнатиладиган катта ҳажмдаги турлари ҳам мавжуд. Тракторларга бириктирилган пуркагичлар ёрдамида катта-катта экин майдонларига ўз вақтида зарур дорини пуркаш мумкин. Лекин боғларга ва боғ ораларидаги экинларга, томорқа хўжаликларидаги экин майдонларига ҳамда кичик дала майдонларига махсус ишлаб чиқарилган моторли ва моторсиз аппаратлар жуда қўл келади.

1-расм. Ҳаво орқали ишлайдиган пуркагич

Моторсиз ҳаво дамлаш орқали ишлайдиган пуркагичлар (1-расм) анча арзон, ихчам ва енгил бўлади. Бу турдаги пуркагичлардан бир киши мустақил фойдаланиши мумкин. Бу унинг афзаллиги бўлса, камчилиги шуки ушбу турдаги пуркагичлар тез ишдан чиқади, узоқ масофага пуркамайди. Бундай пуркагичлар ўсимликни барги орқали озиқлантиришда қўл келади ва асосан деҳқончиликда ишлатилади.

Моторли пуркагичлар (2-расм) эса анча қиммат туради. Шунга қарамасдан уларга бўлган талаб анча юқори. Чунки бундай пуркагичлар узоқ масофага 8-10 м ва ундан ҳам узоқроққа пуркай олади, вақтни тежайди. Лекин фойдаланишда 2 кишини ҳамкорликда ишлашини талаб этади.

2-расм. Моторли пуркагич

Моторли пуркагичнинг тузилиши қуйидагича бўлади: 1-2 Л ҳажмга эга бензин бакига, 10-15 Л ҳажмга эга сув бакига ҳамда моторга эга. Бензин ва сув баки моторнинг юқори қисмида жойлашади. Моторли пуркагичларнинг тезлигини бир неча хилда ошириб ёки камайтириб ишлатиш мумкин. Юқори тезлик ва босим дорини узоқ-яқинга бир хилда пуркалишини таъминлайди.

Агар сиз моторли пуркагичдан биринчи марта фойдаланаётган бўлсангиз дастлаб унинг бензин бакига мотор мойи аралашган бензин қўйинг. Сўнгра сув бакига тоза сув қўйиб, пуркагични ишлашини текшириб кўришингиз мумкин.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Японияликлар Булоқбоши майизига харидор

12.12.2019

Мевалар пўстлоғи нега дағаллашади?

07.11.2020

Ўзбекистонда етиштириладиган шафтоли навлари

15.08.2018

Томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланиш

08.05.2020

Мевали дарахтларни жойлаштириш усуллари

20.03.2019

Нок кўчатларини экиш ва парваришлаш сирлари

05.05.2020

Беҳи экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

23.04.2020

Ўзбекистонда етиштириладиган беҳи навлари

10.03.2019

Чўл ўсимлиги саксовулнинг табиат учун фойдаси

12.01.2020

Олма ва нок мевалари қачон яхши сақланади?

03.11.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.