Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Ўзбекистонда етиштириладиган беҳи навлари

Муаллиф Агроном 10.03.2019
Ўзбекистонда етиштириладиган беҳи навлари

Беҳи дарахтлари Ўзбекистонда қадимдан кўпайтириб келинган. Мамлакатимизнинг тоғли туманлари: Сўх, Нанай, Бўстонлиқда беҳининг эртапишар майда мевали навлари кўпроқ тарқалган. Беҳи ҳосилини териш сентябр ойининг охиридан то ноябр ойигача давом этади. Кечпишар беҳи ҳосилини март ойигача сақлаш мумкин.

Ўзбекистон беҳини ўстириш учун мос иқлим ва тупроқ шароитлари мавжуддир. Беҳи камдан-кам эрта баҳорда бўладиган қора совуқлардан зарарланади. Олма ва нокка нисбатан кечроқ муддатда гуллайди. Беҳи одатда апрелнинг иккинчи ярми, май ойида гуллайди. Кузги кучли совуқлар беҳи дарахтини камдан-кам шикастлайди.

Юртимизда қуйидаги беҳи навлари кўпроқ экилади:
  • Серҳосил (Изобильная) нави – ўртапишар, серҳосил, консервабоп янги стандарт навдир. Дарахтлари баландлиги 5-6 м, ясси-юмалоқ, ёйиқ шох-шаббали бўлиб ўсади. Экилгандан кейин 2-3 йилда ҳосилга киради. Меваси ўртача йирик, вазни 200-250 гр гача бўлади. Пўсти қўнғир рангли тук билан қопланган бўлади. Бу навнинг меваси сентябрнинг учинчи ўн кунлигида ва октябр бошларида узилади. 3-4 ҳафтадан сўнг истеъмол қилиш даражасида етилади. Декабр охиригача яхши сақланади. Мевасидан сифатли мураббо ва компот тайёрланади.
  • Самарқанд нави– дарахтлари ўртача баландликда ўсади, шох-шаббаси тарвақайлаган бўлади. Кўчат экилганидан кейин 5-6 йилда ҳосилга киради. Меваси ноксимон шаклда, усти ғадир-будур, эти оч-сариқ, донадор бир оз дағал бўлади. Меваси октябрнинг биринчи ярмида узилади, ноябрнинг бошларида ейиш мумкин бўлади. Феврал ойининг бошларигача яхши сақланади, консерва тайёрланади. Ташишга чидамли, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари учун мослаштирилган.
  • Совхоз нави – совуққа чидамли, ҳосилдор нав бўлиб, ундан универсал нав сифатида фойдаланилади. Дарахтларнинг шох-шаббаси қалин, тескари пирамидасимон шаклда, кучли ўсади. Экилганидан кейин 3-йили ҳосилга кириб, ҳар йили ҳосил беради. Ҳосилдорлиги юқори –ҳар тупдан 100 кг гача ҳосил олинади. Меваси сариқ рангда, юзаси силли, йирик айримлари 500гр дан ҳам ортиқ, ўртача туклаган. Асосан ноксимон, эти оқ, ўртача зич, серсув, ёқимли ширин мазалли. Мевасининг узилган заҳоти ейиш мумкин. Феврал-март ойигача яхши сақланади. Мевасидан сифатли мураббо ва компот тайёрланади.
  • Хоразм олмасимон беҳиси — бу нав асосан Хоразм воҳасида тарқалган. Дарахти 4-5 м баланд бўлиб ўсади. Экилгандан кейин 4-5-йили ҳосилга киради. Ҳар йили ҳосил беради. Меваси юмалоқ-ясси, кенг қиррали. Сирти қўнғиз рангли тук билан қалин қопланган бўлади. Етилганида оч лимон рангда бўлади. Пўсти юпқа, эти сарғиш-оқ, зич, ўртача, сувли, ҳушбўй, ширин. Октабр ойи бошларидан бошлаб узилади, январ ойи охиригача яхши сақланади.

Манба: mygarden.uz

[print-me]

беҳи
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Мевали дарахтларни экиш муддатлари

23.02.2019

Кузда бажариладиган боғ ишлари

16.10.2020

Боғ ва токзорларда июнь ойида бажариладиган агротехник тадбирлар

10.06.2019

Анордан мўл хосил олиш усуллари

14.04.2020

Лимон дарахти гуллари тўкилиб кетиши сабаблари

22.01.2019

Ўзбекистонда етиштириладиган шафтоли навлари

15.08.2018

Боғ-токзорларни қишга тайёрлаш

25.10.2020

Калифорния қалқондорининг олма дарахтларига зарари ва унга қарши...

23.04.2020

Терак экиш ва парваришлаш

07.05.2020

Сақлаш давомида меваларда кузатиладиган касалликлар

06.12.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.