Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Сигирларнинг голланд зоти ва унинг тарқалиши

Муаллиф Агроном 18.02.2020
Сигирларнинг голланд зоти ва унинг тарқалиши

Голланд зоти — сут йўналишидаги энг кадимий ва маҳсулдор зот бўлиб, бошқа зотларнинг қатнашувисиз ўзи соф ҳолда яратилган. Голландиянинг майин ва ёқимли иқлими, катта миқдордаги ҳаво намлиги, қишнинг қисқалиги ва юмшоклиги, кенг майдонлардаги серўт ўтлоқ ва яйловлари сут йўналишидаги қорамолларни шакллантиришда қулай имкониятлар яратди.

Голландия чорвадорлари томонидан ҳозирда сут йўналишида бўлган қора-ола, қизил-ола ва гронинген зотлари урчитилмоқда. Улардан энг кўп тарқалгани — голланд қора-ола зотидир. Бу зотнинг энг маҳсулдор ва танилган подалари Голландиянинг Фрисляндия вилоятида урчитилади. Голландия қора-ола моллари Англия, Франция, АҚШ, Канада, Япония ва бошка давлатларида соф ҳолда урчитилмокда. Молларнинг АҚШ, Канада, Япония ва бошқа мамлакатлардаги селекция гуруҳлари фриз, голштин-фриз ёки голштин номи билан маълум.

Бу зотли моллар қора-ола моллар ичида энг маҳсулдор, йирик, сут безлари яхши ривожланган, сутдор тана тузилишли ҳилидан ҳисобланади.

Ҳозирги даврда урчитилаётган голланд зотли қорамолларнинг танаси йириклашган ва серсутлиги кўтарилган. Голланд сигирларнинг яғрин баландлиги 130-132 см, танаси пропорционал ривожланган. Елка, орқа ва белининг устки чизиғи тўғри, суяги мустаҳкам, мускуллари яхши ривожланган. Териси юпқа ва эластиксимон, елини яхши ривожланган ва косасимон шаклда бўлади. Бузоқларнинг туғилгандаги вазни 36-42 килограммга тенг. Катта ёшдаги сигирларнинг вазни 550-650 килограмм, буқаларнинг вазни 800-1000 килограмм га етади. Бўрдоқига боқилган молларнинг сўйим чиқими 55-60% ни ташкил этади.

Голланд сигирлари юқори сут маҳсулдорлик билан характерланади. Назоратда бўлган сигирларнинг сут маҳсулдорлиги йилига 5500-6000 килограмм га етади. Ёғлилик даражаси 4,0-4,2 фоизга тенг бўлади. Сут таркибидаги оқсил миқдори эса 3,4-3,6% ни ташкил этади.

Манба: «Қорамолчилик», У.Н.Носиров

[print-me]

қорамол
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Инсон саломатлиги учун эчки сути фойдаси

07.03.2019

Сигирлар қисир қолиши ва уларнинг бола ташлашига қарши...

28.10.2018

Чорвадорликда маҳсулдорликка нималар таъсир кўрсатади?

10.03.2018

Ипак қурти боқиш бўйича тавсиялар

02.05.2020

Сигирларнинг бўкиб қолиши ва уни даволаш

11.04.2020

Совлиқларни қўзилатиш ва қўзиларни ўстириш

17.11.2018

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида янги қарор

20.03.2019

Соғин сигирлар озиқ рациони ва уларни боқиш

22.04.2020

Қуёнлар билан муомала қилиш қоидалари

02.03.2020

Чорва моллар рационида кўкат ўтларнинг аҳамияти

31.03.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.