Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Чорва моллар рационида кўкат ўтларнинг аҳамияти

Муаллиф Агроном 31.03.2020
Чорва моллар рационида кўкат ўтларнинг аҳамияти

Баҳор, ёз ва куз фаслларида чорва молларининг асосий озиғи кўк ўт ҳисобланади. Яйловда боқилаётган мол табиий кўкат ўтларни ўзи ўтлаб ейди. Боғлаб асралган молларга эса табиий ўтлар ҳам, маданий озиқбоп ўтлар ҳам ўриб едирилади. Кўкат ўтларнинг таркибида сув кўп бўлишига қарамай, озиқлик қиммати жиҳатдан катта аҳамияти бор. Кимёвий таҳлилларнинг кўрсатишича, кўкат ўтнинг қуруқ моддасида 20-25% протеин, 10-16% клетчатка, 4-5% ёғ, 35-50% азотсиз экстрактив моддалар, 9-12% минерал моддалар бўлади. Минерал элементлардан фосфор, калий, кальций, магний энг кўп қисмини ташкил этади. Кўкат ўтнинг протеини биологик жиҳатдан юқори сифатлидир.

Витаминлардан энг кўпини каротин ташкил қилади. У ҳар 1 кг кўк ўт таркибида 100-1500 мг га қадар бўлиши мумкин. Органик моддалар молнинг ҳазм қилиш аъзоларида осон парчаланади ва тез ҳазм бўла олади. Озиқ моддаларини ҳазм қилиш учун мол вужуди кўп энергия сарф қилмайди. Қорамол меъдаси кўкат ўтнинг 1 кг қуруқ моддасини ҳазм қилишга 1 кг концентрат емни ҳазм қилишга қараганда 1,5 марта кам ошқозон шираси сарф қилади. Шунингдек, 1 кг пичанни ҳазм қилишга сарф бўладиган ферментга қараганда эса 3 баравар кам энергия сарфлайди. Яхши сифатли кўк ўтнинг органик бирикмаларини қорамол 75-85%, от ва чўчқа 60-70% ўзлаштиради.

Кўк ўтлар майин, юмшоқ, серсув бўлганлиги сабабли ҳамма турдаги мол яхши ейди, уни қорамол бир суткада 70 кг, от 50 кг, чўчқа 12 кг, қўй 10 кг гача истеъмол қилиши мумкин.

Кўкат ўт билан боқилган молнинг танасида кўп миқдорда ёғ, оқсил, минерал моддалар, витаминлар тўпланади. Маҳсулдорлик ортади, маҳсулот сифати яхшиланади. Физиологларнинг аниқлашига кўра, йилдаги бир фасл давомида кўк ўтга тўйғизиб боқиб келинган молнинг танасида бир йил давомида етадиган миқдорда озиқ моддалар захираси тўпланади.

Кўк ўтнинг озиқлик қиммати кўп жиҳатдан ўсимликнинг ўсиш даврига боғлиқ. Одатда, у шоналаш, пояга кириш, ғунчалаш даврларида озиқ моддаларга бой. Гуллаш, дон тугиш даврларига ўтиши билан ўсимлик улғайиб – дағаллашади. Унда клетчатка миқдори ортади. Бу ҳол ҳазм бўладиган озиқ моддалар миқдорининг камайишига сабаб бўлади. Масалан, кўк ўтнинг 1 кг қуруқ моддаси таркибида қуйидаги миқдорда озиқ моддалар бор (г):

Протеин

Клетчатка

Каротин

Шоналаш даври

180

230

512

Ғунчалаш даври

120

240

260

Гуллаш даври

100

290

218

Ўсимликнинг ейилиши ҳам унинг майин ёки дағаллигига, яъни ўсиш даврининг ўзгаришига боғлиқ. Моллар яйлов шароитида боқилганда шоналаш даврига кирган кўкат ўтни 90%, ғунчалаган даврида 70-80%, гуллаганда 50-60%, дони пишганда эса 10-20% истеъмол қилади.

Манба: «Қишлоқ хўжалик чорва молларини озиқлантириш», Б.М.Тожибоев, И.Э.Хошимов

[print-me]

қорамол
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Қурбонлик қилиш қоидалари

21.08.2018

Эчки боқиш ва кўпайтиришнинг фойдаси

11.08.2018

Қорамоллар гўшт маҳсулдорлигига таъсир қилувчи омиллар

05.11.2018

Кам таъминланган оилаларга тадбиркорлик учун кредит

12.08.2018

Буқа боқиш сирлари

20.03.2018

Наслдор буқаларни боқиш ва парваришлаш

10.05.2020

Қуёнларнинг совет шиншилласи зоти

10.03.2019

Ўзбекистонда кўпайтириладиган от зотлари

26.12.2019

Сигирлар сут маҳсулдорлиги нималарга боғлиқ?

08.06.2020

Ёз фаслида чорва молларини касалликлардан асраш

08.06.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.