Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Қорамолчиликда урчитиш усуллари

Муаллиф Агроном 02.02.2019
Қорамолчиликда урчитиш усуллари

Қорамолчиликда бошқа чорвачилик соҳаларида cингари соф зотли, чатиштириш, дурагайлаш урчитиш усуллари қўлланилади.

Соф зотли урчитиш – бир зотга мансуб эркак ва урғочи ҳайвонларни жуфтлашга айтилади. Урчитиш асосий вазифаси соф зотли ҳайвонларни сақлаб қолиш ва уларнинг такомиллаштиришдан иборат. Бу усул асосан наслчилик ва қисман товар хўжаликларида қўлланилиб, соф зотли ҳайвонлар кўп тарқалган ҳудудларда кенг жорий қилинган. Соф зотли урчитиш усули орқали зотли такомиллаштириш, унда янги йўналиш, қатор ва оилалар барпо қилишда муҳим ўрин тутади.

Чатиштириш. Қорамолчиликда хўжаликнинг йўналиши, иқлим ва озиқа шароити, қўйилган мақсадларга қараб қон қуйиш, қон сингдириш, зот яратиш, галма-гал ва саноат чатиштириш усуллари қўлланилади:

  • Қон қуйиб чатиштириш қорамолчиликда ҳайвонларнинг алоҳида олинган бир белгисини яхшилаш учун қўлланилади. Бир зотнинг сигирлари иккинчи зотнинг буқаси билан қочирилади. Кейинги 3-4 бўғинда эса яна асосий зот буқалари билан қочирилади. Биринчи бўғин дурагайларида белги яхшиланади. Лекин кейинги бўғинларда сўниб боради. Шунинг учун ҳар 4-5 бўғинда яхшиловчи зотнинг қони қуйиб борилади.
  • Қон сингдириб чатиштириш — бу усул кўпроқ бир зотни иккинчи зот билан тўлиқ қайта қуришни тақозо қилади. Бир зот сигирлари 4 – 5 бўғин давомида иккинчи зот буқалари билан қочирилади. Натижада биринча зот қони авлодга камайиб, иккинчи зот қони кўпайиб боради. Ёки у бўғин дурагайларида 31/32 ташкил қилади, ёки бундай ҳайвонлар тоза қонли қабул қилинади. Бу усул кўпроқ маҳаллий зотларни тубдан яхшилашда ёки ўзини оқламаган зотларни қайта тиклашда кўпроқ қўлланилади.
  • Галма-гал чатиштиришда биринчи ва иккинчи зот буқалари алмашиб келади. Биринчи йили биринчи зот буқалари билан чатиштирилади. Иккинчи йил эса олинган дурагайлар биринчи зот буқалар билан чатиштирилади. Керак бўлса бу тадбир шу навбат билан давом этади. Бу чатиштириш усули маълум шароитда ижобий натижалар берган хўжаликларда кенг фойдаланиш мумкин.
  • Саноат чатиштириши асосан гетерозисга асосланиб икки зот ҳайвонлари чатиштирилиб, олинган дурагайлар 100% гўшт учун ўстирилади. Бу усул асосан гўштдор қорамолчиликда ишлатилади. Сут қорамолчилигида подани тўлдириш учун яроқсиз урғочи ҳайвонлар гўштдор буқалар билан чатиштирилиб олинган дурагайлар гўшт учун боқилади. Бу ҳайвонлар асосий зотга нисбатан 8-10 % озиқани кам сарфлаб, 10- 15 кўпроқ қўшимча вазн қўшади.

Дурагайлаш қорамолларни бошқа турдаги ёввойи аждодлари билан чатиштиришда рўй беради. Айниқса бу усул қорамолларни зебу билан чатиштиришда ёрқин намоён бўлади. Чунки бу дурагайлар тўлиқ урчиш ёрқин қобилиятига эга. Бошқа дурагайлар «қорамол X қўтос», «қорамол Х бизон», «қорамол Х буйвол» жуфтлашлари ҳозир ижобий натижаларини бергани йўқ. Чет элларда дурагайлаш натижасида ўнлаб қорамол зотлари яратилган. Шулардан санта-гертруда зоти АҚШ да яратилган бўлиб, Ўзбекистон учун режали зот ҳисобланади.

Манба: «Чорвачилик асослари», И.Мақсудов, Ж.Жўраев, Ш.Амиров

[print-me]

қорамол
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида янги қарор

20.03.2019

Хонадонларда кўпайтириладиган қуён турлари

27.12.2019

Қўйларни урчитиш усуллари

21.08.2018

Аҳоли хонадонларида қуён боқиш ва парваришлаш

16.05.2020

Қуёнларни қишда болалатиш

18.02.2019

Буқа боқиш сирлари

20.03.2018

Ёз фаслида чорва молларини касалликлардан асраш

08.06.2020

Республикамизда парваришланадиган қорамол зотлари

20.01.2019

Сигирларнинг голланд зоти ва унинг тарқалиши

18.02.2020

Аралашмали силос тайёрлашнинг афзалликлари

07.02.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.