Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Лимонни уй шароитида қишга сақлаш

Муаллиф Агроном 22.10.2020
Лимонни уй шароитида қишга сақлаш

Лимон бир йилда бир неча бор гуллагани учун унинг мевалари ҳам етилишда бироз фарқ қилади. Дастлабки гулларидан тугилган мевалар сентябр ойининг охирлари ва октябр ойининг бошларидан сарғая бошлайди. Бу жараён айниқса иссиқхона усти ёпилиши билан тезлашади.

Ноябр ойидан бошлаб эса ҳосилни узиб олиш мумкин бўлади. Ноябрдан-декабрга қадар узилган мевалар аввалги ва кейинги узилганларига қараганда яхши сақланади. Чунки, мева бу пайтда тўлиқ пишиб етилган бўлади.

Ҳосилни йиғиб олишда эҳтиёткорлик талаб этилади. Мевалар узоқ вақт яхши сақланиши учун мева бандидан узиб олинмайди. Бунинг учун ток қайчида мева банди билан қирқиб олинади ва зарар етказмасдан салқин хонага (ҳосил кўп бўлганда) 15-20 см қалинликда ёйилади. Лимон дарахти тиконли бўлгани учун мевага зарар етиши мумкин. Тикон кирган мева эса узоқ сақланмайди.

Йиғиб олинган лимон ҳосили салқин ҳонада 3-5 кун усти очиқ ҳолда сақланади. Бу жараёнда мевалар ўзидан намлик чиқариб, озгина сўлийди ва яхши сақланади.

Меваларни саралаш жараёнида нуқсони бор мевалар ажратилади, тилинган, тикан кирган, лат еган, банди узилган мевалар ажратиб қўйилади. Мева банди эса 0,5 см узунликда қолдириб кесилади. Шунда мевалар бир-бирига зарар етказмайди. Соғлом меваларни селофан пакетчаларда ёки махсус яшикларда сақлаш мумкин.

Бир-икки кг лимон сиғадиган пакетга мевани териб чиқилади. Сўнгра устидан 2-3 сиқим олдиндан тайёрлаб қўйилган ёғоч қипиғи (апилка) солинади ва ҳаво кирмайдиган қилиб тугиб қўйилади. Қипиқ мева терлаганда ҳосил бўладиган намликни ютиб туради. Ёғоч қипиғини ҳаво иссиқ пайтида қуёшда қуритиб, йирик тишли элакда элаб пана жойга олиб қўйилган бўлиши зарур.

Ҳамма мевани пакетлаб бўлингандан сўнг, пакетларни бир ёки икки қават қилиб салқин, қоронғу хонага териб чиқилади. Бунда 1-1,5 м оралиқда юриш учун (йўлак) жой қолдирилиши зарур. Сақлаш давомида шу ердан юриб меваларни назорат қилиб турилади.

Хона ҳарорати +5, +15 ˚C бўлиши керак ва вақти-вақти билан хона ҳавоси ўзгартириб турилиши талаб этилади. Агар текшириш пайтида 1-2 та зарарланган мевалар аниқланса, дархол зарарланган мева олиб ташланиб пакет қайтадан боғлаб қўйилади. Барча чора-тадбирлар тўғри қўлланганда лимон мевасини бу усулда март ойигача ва ундан ҳам узоқроқ муддатда яхши сақлаш мумкин.

Ёки яна бир усул шуки кичик пакетчаларга 2 тадан мева солинади. Мевалар бир-бирига ҳалал бермайдиган қилиб, бураб қўйилади. Бунда бир мева чириб қолган тақдирда ҳам иккинчисига зарар бермайди. Ва салқин жойда апрел ойигача ҳам сақлаш мумкин.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

лимон
6
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Узум кўчатларини экиш

23.03.2018

Хандон писта етиштириш

01.06.2020

Боғ-токзорларни қишга тайёрлаш

25.10.2020

Иссиқхонада лимон кўчати қандай экилади?

12.03.2020

Ўзбекистонда етиштириладиган нок навлари

13.02.2019

Анордан мўл хосил олиш усуллари

14.04.2020

Ёш дарахтларни пайвандлаш

11.01.2020

Токларни кесиш муддатлари, техникаси ва усуллари

03.04.2019

Ўзбекистонда етиштириладиган анор навлари

22.11.2018

Японияликлар Булоқбоши майизига харидор

12.12.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.