Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Хандон писта етиштириш

Муаллиф Агроном 01.06.2020
Хандон писта етиштириш

Пистанинг ватани Марказий Осиё ҳисобланади. Ўзбекистонда табиий ҳолатда деярли барча тоғ тизмаларида учрайди. Сурхондарё вилоятининг Боботоғ тизмасида эса ўрмоннинг катта қисмини писта дарахтлари эгаллаган. Ёз ва қиш ойларила ҳаво ҳарорати +46°С даражадан -40°С даражагача ўзгарган экстремал шароитда ўсиб-ривожланиш ва мева беришда унинг бодомдан бошқа рақиби йўқ ҳисоб. Писта дарахтлари 1000 ёшгача мева беради. Хандон писта юқори диетик маҳсулот бўлиб, мағизида 49% дан 60% гача мой, 15-20% оқсил, 3-8% қанд ва бошқа микроэлементлар мавжуд. Меваси нафақат ички, балки жахон бозорида ҳам юқори баҳоланади.

Ёввойи пистанинг мувалари жуда лаззатли ва майда бўлади. Селекционерлар саъй-ҳаракати билан пистанинг йирик мевали навлари яратилган. Меванинг ушбу фойдали хусусиятлари куртак пайванд орқали бошқа ўсимликларда мустаҳкамланишига эришилган ва уларнинг айримлари нав сифатида эътироф этилган. Шундай куртак пайванд усули билан пистани барча ерда етиштириш мумкин.

Тоғ бағридаги лалми ерларда баъзи фермерлар нав­дор писталарнинг саноат плантацияларини яратишмоқда. Бу узоққа мўлжалланган тадбир бўлиб, нафақат фермер фаровонлиги, балки ернинг ўзи учун ҳам жуда фойдалидир.

Бу тадбирнинг оммавийлашмаётганлигининг сабаби, пистанинг, айниқса, биринчи йилларда, секин ривожланишидир. Новдасини куртак пайванд қилишга ярайдиган ҳолатга келтириш учун уни камида уч йил парваришлаш керак. Ушбу жараённи томорқаларда суғориш йўли билан тезлаштириш мумкин. Бу борада муваффақиятга эришиш учун пистанинг ўзига хос хусусиятларини билиш зарур.

  1. Биринчидан, тупроқ шўрланмаган, ер ости сувлари камида уч метр пастда жойлашган бўлиши лозим;
  2. Иккинчидан, писта ёруғсевар экин бўлгани учун сал­қин жойларда ўстириш бефойда;
  3. Учинчидан, писта икки уйли, яъни, унинг эркак ва она навлари бўлади. Буни олдиндан аниқлаш зарур, чунки эркак навлар ҳосил бермайди, бироқ она нав­лар ҳам уларсиз мева тугмайди.

Агар сиз ўз томорқангизда писта етиштирмоқчи бўлсангиз, бунга куз кунларида тайёргарликни бошлашингиз лозим. Бунинг учун:

  • майдон талабга жавоб берадими, шўр эмасми, ер ости сувлари чуқур жойлашганми;
  • ерга ҳеч нарса соя солмайдими, бошқа дарахтлар ўсмайдими, баланд уй ва деворлар йўқми;
  • олдиндан экин майдонига 4х4 м дан кам бўлмаган оралиқда қанча кўчат экиш мумкинлигини аниқлаш зарур. Пистани бир-бирига яқин экманг, чунки у кўчириб экилишни ёқтирмайди. Шунинг учун уни муқим бир жойга экиш керак;
  • эркак навларни қаерга экишни ўйлаб кўринг. Бунда ҳар бир ўн она навга биттадан эркак нав тўғри келишини инобатга олинг. Агар сиз шабада доимо қаердан эсишини билсангиз эркак навларни айнан ўша томонга экинг;
  • айнан бугунги кунда сиз қайси усул билан писта кўчатини экмоқчи эканлигингизни ўйлаб кўришингиз керак. Яъни, уруғ сепиш йўли биланми ёки кўчат экиш орқалими? Одатда писталар муқим бир жойда уруғ сепиш орқали ўстирилади.

Тажрибали боғбон уруғларнинг униш даражаси ва сифатини олдиндан ҳисоблаб чиқади. Бу унчалик мураккаб бўлмаган, лекин айрим қўшимча билимни талаб этадиган иш.

Авваламбор кўз билан бўлса-да, пис­та мағизлари ҳолатини баҳолаш зарур. Бунинг учун пистани ёриб мағизи эҳтиёткорлик билан олинади ва ҳашаротлар билан зарарланган зарарланмаганлиги, касаллик тушган тушмаганлиги кўрилади.

Чуқурчаларнинг ҳар бирига камида бештадан уруғ экиш тавсия этилади. Агар зарарланган уруғлар кўп бўлса кўпроқ уруғ экилади. Олдиндан илдизлаган уруғни экиш лозим. Бу ишлар қишда ёки эрта баҳорда амалга оширилади.

Олимларимиз томонидан писта кўчатларини экишнинг янги услублари, яъни илдизлари билан кичик ҳажмдаги контейнерларга экиш усули жорий этилмоқда. Бу усулдан фойдаланганда ҳар бир чуқурчага биттадан кўчат экилади.

Бир сўз билан айтганда, агар сиз кўчатини экмоқчи бўлсангиз, экин майдонингизни баҳолашингиз, унга қанча кўчат экилиши мумкинлигини аниқлашингиз, кўчати ёки уруғини экиш усулидан фойдаланиш ҳақида бир тўхтамга келишингиз, мутахассислар маслаҳатини олишингиз зарур.

Манба: agro.uz

[print-me]

хандон писта
8
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Боғ-токзорларда август ойида бажариладиган агротехник тадбирлар

01.08.2019

Анжир меваси етиштириш бўйича тавсиялар

14.06.2020

Тут дарахтларини парваришлаш

05.10.2018

Томчилатиб суғориш тизимининг афзалликлари

05.01.2019

Чилонжийдани уруғидан кўпайтириш

15.12.2020

Боғдорчилик, узумчилик ва полизчилик учун ер участкалари олиш...

06.09.2018

Токзорлар яратиш учун зарур шароитлар

20.02.2019

Яхоб бериш қандай жараён?

15.01.2020

Анор дарахтларини ўғитлаш бўйича тавсиялар

24.03.2020

Чўл ўсимлиги саксовулнинг табиат учун фойдаси

12.01.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.