Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Ерларни кузда шудгорлаш бўйича тавсиялар

Муаллиф Агроном 23.10.2020
Ерларни кузда шудгорлаш бўйича тавсиялар

Экинлардан мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорнинг аҳамияти катта. Ота-боболаримиз “Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда”, деб бекорга айтишмаган. Зеро, сифатли ўтказилган кузги шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади.

Ерларни сифатли ва юқори унум билан шудгорлашга эришиш учун трактор ва плуглар олдиндан ишга шай ҳолга келтирилиши ва созланиши, далалар эса ҳайдовга тайёрланган бўлиши лозим.

Ҳайдовни ташкил этиш

Ерларни ПД-4-45, ПНЯ-4+1-45, ПН-4-45, ПЛН-5-35 каби бир томонга ағдарадиган плуглар билан ҳайдашдан олдин дала кенглиги 40–50 метрли бўлакларга бўлинади ва ҳар қайси бўлакда агрегатнинг иш йўли белгилаб чиқилади. Бўлаклар ичкарига ёки ташқарига ағдариб ҳайдалиши мумкин. Ичкарига ағдариб ҳайдашда шудгорлаш бўлакнинг ўртасидан бошланиб, даланинг охирига етганда плуг ўнг томонга бурилади ва тупроқ биринчи ҳайдалган томонга ағдарилади. Бўлакнинг ўртасида марза (пушта) ҳосил бўлади.

Кейинги ҳайдашлар шу йўсинда давом эттирилиб, тупроқ ҳамма вақт пушта томонга ағдарилади. Ташқарига ағдариб ҳайдашда плуг бўлакнинг ўнг чеккасидан бошлаб, охирига етганда чапга айланади ва бўлакнинг чап чеккасини ҳайдашни давом эттиради. Шу тариқа агрегат бўлак ўртасига яқинлашади ва эгат ҳосил бўлади. Ичкарига ағдариб ҳайдаш учун агрегатнинг биринчи ўтишида плугнинг биринчи корпуси дала юзасига сирпаниб юрадиган, охирги корпуси эса белгиланган чуқурликда ишлайдиган қилиб ростланади.

Бедапоялар икки ярусли плугларда 35–40 см чуқурликда ҳайдалиши даркор. Бунда беданинг баҳорда кўклаб кетишининг олдини олиш учун плугнинг юқори ярус корпусларига қамраш кенглиги 200 мм бўлган махсус чап кесувчи пичоқлар ўрнатиш керак ёки ҳайдовдан олдин бедапояларга ағдаргичлари олиб ташланган плуглар билан юза ишлов берилиши лозим.

Шудгор сифатини назорат қилиш

Плугнинг иш сифатини белгиловчи агротехник талаблар орасида ҳайдаш чуқурлиги ва унинг бир текисда бўлиши ҳамда бегона ўтлар, уларнинг уруғи ва илдизларини кўмилиш чуқурлиги муҳим ҳисобланади. Чуқурлик эгат ўлчагич ёки оддий чизғич билан аниқланади. Бунинг учун плугнинг охирги корпуси қолдирган эгат чуқурлиги 25 жойдан ўлчанади. Кейин ҳамма ўлчов кўрсаткичлари қўшилиб, ўртача кўрсаткич аниқланади.

Сифатли ҳайдалган ерларда ҳайдаш чуқурлиги агроном томонидан ўрнатилган кўрсаткичдан + 2 см. дан ортиқ бўлмаслиги керак. Бегона ўтларни кўмилиш чуқурлиги ҳам даланинг 25 жойидан ҳайдалган ерни ковлаб ва шудгор юзасидан бегона ўт ётган жойгача бўлган масофа ўлчаб аниқланади. Ўртача кўрсаткич икки ярусли плугларда 20, умумий ишларга мўлжалланган плугларда эса 10 см. дан кам бўлмаслиги лозим.

Шуни айтиб ўтиш керакки, ерларни узоқ йиллар мобайнида бир хил чуқурликда ҳайдаб топталиши тупроқнинг зичланиб кетишига олиб келади. Бу ўсимликлар ҳаво ва озуқа режимининг бузилиши ҳамда ҳосилнинг камайишига сабаб бўлади. Шунинг учун барча далалар 2-3 йилда бир марта 50-55 см чуқурликка юмшатилиши лозим.

Манба: agro.uz

[print-me]

3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ерлар унумдорлигини оширишда биогумуснинг фойдаси

27.11.2018

Сабзига қандай ўғитлар солинади?

17.03.2020

Картошкани иккиҳосилли экин сифатида етиштириш

03.01.2020

Шўрланган ерларни ювиш аҳамияти ва усуллари

12.01.2019

Занжабил (имбирь) етиштириш бўйича тавсиялар

08.10.2020

Маккажўхорини дони учун етиштириш

14.05.2020

Иссиқхона қуриш учун жой танлаш

03.02.2019

Полиз экинларини лалмикор ерларда етиштириш

12.11.2018

Соя навлари тавсифи

08.01.2019

Кам таъминланган оилаларга тадбиркорлик учун кредит

12.08.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.