Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Маккажўхорини дони учун етиштириш

Муаллиф Агроном 14.05.2020
Маккажўхорини дони учун етиштириш

Маккажўхорининг дони, яшил массаси, силоси ва сўтаси, ёрмаси ажойиб озиқа бўлади. Ўсимликнинг 1 кг донида 1,34 озиқа бирлиги ва 78 г ҳазмланадиган протеин бор. Шунингдек ем тайёрлашда маккажўхори қимматли компонент ҳисобланади.

Ўзбекистонда маккажўхори суғориладиган ерларда бошоқли дон экинлари, сабзавот ва картошкадан кейин такрорий экин сифатида катта майдонларда экилади.

Маккажўхорини дон учун такрорий экишда суғорилиб, намлиги етарли бўлган тупроқларга уруғлар экилади. Анғизга маккажўхорини Самарқанд, Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида 1-20 июнда, Қашқадарё, Сурхондарёда 25 майдан 10 июнгача, Фарғона водийсида 5-20 июнда дон ва силос учун экиш мумкин. Бунда уруғлар қанчалик эрта экилса шунча юқори ҳосил беради.

Маккажўхори уруғлари экишдан олдин тозаланиб, калибровка қилинади, дориланади. Маккажўхорининг 1-синф уруғларининг унувчанлиги 96%, иккинчи синфники 92% дан кам бўлмаслиги лозим. Уруғлар Раксил 1,5 кг/т, Понактин (2 кг/т), Витовакс (2-3 кг/т) кабилар билан дориланади.

Ёзда ҳаво иссиқ бўлганлиги учун уруғлар экилгандан кейин 4-6 кунда униб чиқади. Маккажўхори қисқа кун ўсимлиги, шунинг учун анғизга экилган маккажўхори баҳорда экилганга нисбатан 10-15 кун эрта етилади.

Анғизга маккажўхори қатор оралари 70, 90 см ёки қўшқаторлаб экилади. Энг яхши экиш усули қаторлаб экишдир. Анғизга экиладиган маккажўхори дон учун 1 гектарга 25-40 кг, яшил масса учун 50-180 кг уруғ сарфланади.

Маккажўхорини парваришлаш ва суғориш меъёрлари

Такрорий экилган маккажўхори парваришида бегона ўтларга, касаллик ва зараркунандаларга қарши
курашиш, қатор ораларини ишлаш, озиқлантириш, суғориш каби агротехник тадбирлар амалга оширилади. Биринчи култивация маккажўхори 3-4 барг ҳосил қилганда, четки органлари 6-8, 10-12 см, ўртасидагиси (ғозпанжа) 16-18 см чуқурликка ўрнатилиб ўтказилади.

Култивация ҳар бир суғоришдан кейин тупроқ етилганда ўтказилади. Култивация пайтида ёки эгат олишда озиқлантиришлар ўтказилади. Кеч ўтказилган култивацияда кесаклар, эрта, тупроқ лой бўлганда ўтказилганда эса палахсалар ҳосил бўлади, ўсимлик илдизлари шикастланади, ўсиши ривожланиши сустлашади. Маккажўхори қатор ораларини ишлашни ўсимлик бўйи 120-130 см бўлгунча ўтказиш мумкин. Ўсув даврида 3-4 култивация ўтказилади.

Такрорий экишда ерни ҳайдаш олдидан 600-700 м3/га меъёрда суғориш ўтказилади. Ўсув давридаги суғоришлар сони ва меъёрлари сизот сувларининг жойлашишига, тупроқ механик таркибига ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда ўзгаради. Суғоришлар меъёри ўртача 500-600 м3/га. Биринчи суғориш майсалар униб чиққандан кейин 10-15 кун ўтгач ўтказилади. Кейинги суғоришлар ҳар 10-15 кунда ўтказилади. Суғоришлар сони 3-4 та. Сизот сувлар яқин жойлашган оғир тупроқларда суғориш меъёрлари катта, аммо сони кам, сизот сувлар узоқ жойлашган енгил тупроқларда эса аксинча бўлади.

Ўзбекистон шароитида баҳорда экилган маккажўхори дони 70-75% сўталар тўла етилганда ўриб бошланади. Бу даврда маккажўхори барги ва пояларнинг намлиги 63-65% бўлади.

Манба: «Такрорий экинлар — Фаровонлик манбаи», Т.Э.Остонақулов, Н.Х.Халилов

[print-me]

маккажўхори
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистонда соя етиштириш

09.09.2018

Гидропоника усулида бодринг етиштириш

28.11.2018

Бақлажон экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

30.07.2019

Кунгабоқар етиштириш сирлари

20.08.2018

Занжабил (имбирь) етиштириш бўйича тавсиялар

08.10.2020

Кам таъминланган оилаларга тадбиркорлик учун кредит

12.08.2018

Мотоблок қандай танланади?

12.05.2020

Соя навлари тавсифи

08.01.2019

Ерёнғоқ экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

29.04.2020

Хашаки лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

23.03.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.