Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Гидропоника усулида бодринг етиштириш

Муаллиф Агроном 28.11.2018
Гидропоника усулида бодринг етиштириш

Ўзбекистонда куз, қиш ва баҳорда гидропоника усулида бодринг етиштириш мумкин. Ўткинчи муддатда қиш унча фойдали эмас, чунки ўсимликлар ердагига қараганда тез қарийди. Гидропоника усулида бодринг етиштириш учун ТСХА-211 (Манул) ва Сюрприз 66 навлари энг истиқболлидир.

Бодринг кўчатлари ичига шағал-қум аралашмаси тўлдирилган сопол ёки пластмасса тувакчаларда етиштирилади.

Ҳар бир тувакчага 0,355 г дан преципитат ёки фторсизлантирилган фосфат қўшилади. Уруғ экилгандан то уруғ барглари ҳосил бўлгунча тувакчалари кунига 2 марта илиқ сув, майс чиқаргшандан кейин олдин бир марта сув, В.А.Чесноков ва Е.Н.Базириналарнинг озиқли эритмаси, кейин бир марта сув ва икки марта эритма, экишга бир ҳафта қолганда 3 марта эритма қуйилади.

30 кунлик бодринг кўчатларини тупроғи билан тувакчадан олиб, қаторлардаги ярмигача сув тўлдирилган чуқурча ёки эгатчаларга экилади. Дастлабки 2 кунда кўчатларга кунига 2 марта илиқ сув қуйилади. Учинчи кундан бошлаб озиқли эритма берилади.

Кўчатлар қаторлар орасини 80-90 см ва туплар орасини 35-40 см дан қилиб бир қаторлаб экилади. Шунингдек, 90х50х35см, 120х60х35 схемаларда икки қаторлаб лента шаклида экиш усули ҳам қўлланилади.

Гидропоника усулида ўстирилаётган бодринг тик бағазларга кўтариб қўйилади.

Бодрингни парвариш қилишда деярли ҳамма жойда профессор В.А.Чесноков ва Е.Н.Базириналарнинг озиқ эритмасидан фойдаланилади. Лекин бодринг ўсув даврида бўлиб-бўлиб озиқлантирилса, ҳосили анчагина ортади.

Эритма субстратга пастидан кунига 2-4 марта берилади, лекин бунда унинг юқориги 1,5-2 см қатламига тегмаслиги керак. Эритма 30-40 дақиқа давомида берилади. Ҳар ҳафтада эритма анализ қилинади ва тузатиш киритилади. Ойда бир марта эритма канализация тармоғига оқизиб юборилади, субстрат эса рН=6,2-8,4 бўлган илиқ сув билан ювилади. Ҳар ойда бир марта эритма микроэлементлар билан барги орқали озиқлантирилади. Ўсув даври охирида субстратдаги илдиз қолдиқлари йўқотилади. Йилда бир марта сульфат кислотанинг 0,3 % ли эратмаси ёки 5 % ли формалин билан дезинфекцияланади.

Манба: «Мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияси» Т.Э.Остонақулов 

[print-me]

бодринг
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистонда экиладиган маккажўхори навлари

17.03.2019

Тарвуз қачон экилади?

06.04.2020

Ерлар унумдорлигини оширишда биогумуснинг фойдаси

27.11.2018

Республикамизда етиштириладиган тарвуз навлари

08.05.2021

Брокколининг фойдали жиҳатлари

29.10.2018

Помидор куяси келтирадиган зарар

26.10.2019

Иссиқхоналарда кўкатлар ўстириш

27.09.2018

Шолғом етиштириш бўйича тавсиялар

20.08.2018

Ерёнғоқ экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

29.04.2020

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

03.05.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.