Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Полиз экинларини лалмикор ерларда етиштириш

Муаллиф Агроном 12.11.2018
Полиз экинларини лалмикор ерларда етиштириш

Мамлакатимизнинг лалмикор ерларида полиз экинлари ҳосилдорлигини тупроқда куз-қиш ойларида тўпланган нам миқдори белгилайди. Шунинг учун лалмикор ерларда асосий эътибор ерда кўп нам тўплаш ва уни
тўла сақлаб қолишга қаратилиши керак.

Полиз экинлари экиш учун ерни тўғри танлаш жуда катта аҳмиятга эга. Бунда паст текисликлардаги эриган қор ва ёмғир сувлари тўпланадиган, ёзда тупроқ намлиги жанубий қияликлардагига қараганда 1,5-2% юқори бўладиған шимолий ва шимоли-ғарбий қияликлардаги ерлар энг яхши ҳисобланади. Ерларни экишга тайёрлаш кузда 20-22 см чуқурликда шудгорлаш ва баҳорда экин экиш олдидан қайта ҳайдашдан иборат. Лекин ерлар кузда оддий усулда шудгорланса, тупроқ нами қочиб қолганлигидан ер сифатсиз ҳайдалиб, кесак кўчади. Бундан ташқари, ер кузда ва баҳорда қайта ҳайдалиши туфайли маҳсулот таннархи қимматлашиб кетади.

Ўзбекистон лалмикор деҳқончилик илмий текшириш институти ерларни кузда шудгор қилмай, баҳорда апрел ойида 20-22 см чуқурлиқда ҳайдашни ва май ойида экин экиш олдидан 16-18 см чуқурликда қайта ҳайдашни тавсия қилади.

Ерни ҳайдаш билан бир вақтда мола бостириш керак. Полиз экинларини экиш муддати об-ҳаво шароитига қараб белгиланади. Об-ҳаво қуруқ келган йилларда эрта экиш яхши натижа беради. Намгарчилик кўп бўлган йилларда эса кечроқ экиш керак бўлади.

Одатда, полиз экинлари уруғи ивитилиб экилади. Уруғлар ерни экин экишга тайёрлаш пайтида бир йўла очиб кетилган саёз эгатлар тубига 4-6 донадан қилиб уялаб экилади. Плуг қайта ўтишида кўмиб кетилади. Полиз экинлари уруғини механизация ёрдамида экишда ғўза сеялкаларидан фойдаланилади. Бунда уруғлар олдиндан эгат очмай, текис ерга экилаверади. Экишда уруғлар тупроқнинг нам қаватига 7-8 см чуқурликка қадалиши керак. Уруғ экиш нормаси гектарига 1,5-2 кг этиб белгиланган.

Полиз экинлари озиқланиш майдонининг оптимал катталиги кўп жиҳатдан йиллик об-ҳаво шароитига боғлиқ бўлади. Лалмикор деҳқончилик илмий текшириш институтида олиб борилган тажриба натижаларига кўра, ёғингарчилик кўп бўлган йиллари қовун ва тарвузнинг озиқланиши майдони кичик (2,5-3 м2) ва аксинча, қуруқ келган пайтда катта (3-5 м2) бўлиши керак.

Полиз экинлари битта чинбарг чиқарганда яганаланади. Бунда ҳар қайси уяда биттадан соғлом майса қолдирилади. Лалмикорликда полиз экинларини парвариш қилишда ёғингарчиликдан кейин ҳосил бўладиган тупроқ қатқалоғига қарши кураш муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади. Майсалар униб чиққунга қадар қатқалоқ ротатсион мотига ёки тишли борона билан бузилади. Униб чиққандан кейин қатор оралари юмшатилади. Полиз мевалари пишиб етилишига қараб, бир марта ёки бир неча марта узилади.

Манба: «Сабзавотчилик ва полизчилик», В.И.Зуев, О.Қодирхўжаев, М.М.Адилов

[print-me]

4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Иссиқхона қуриш учун жой танлаш

03.02.2019

Маккажўхори касалликлари ва уларга қарши кураш

14.06.2020

Бодринг касалликлари ва уларга қарши кураш

29.04.2020

Шолғом етиштириш бўйича тавсиялар

20.08.2018

Брокколининг фойдали жиҳатлари

29.10.2018

Иссиқхонада булғор қалампири етиштириш

13.02.2020

Фермерларга ерлар қайта бўлиб берилади

11.01.2019

Ўзбекистонда экиладиган маккажўхори навлари

17.03.2019

Тарвузни қишга сақлаш бўйича тавсиялар

09.11.2020

Салат барги етиштириш бўйича тавсиялар

11.05.2021

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.