Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Бодринг касалликлари ва уларга қарши кураш

Муаллиф Агроном 29.04.2020
Бодринг касалликлари ва уларга қарши кураш

Бодринг меваси асосан 7-10 кунлигида янги ўзилган ҳолида истеъмол қилинади. Бодринг юқори мазалилиги ҳамда парҳез хусусияти билан ер юзида кенг тарқалган. Ушбу сабзавот иштаҳани очади ҳамда овқатларни ҳазм қилишга ёрдам беради.

Фузариоз сўлиш касаллиги

Белгилари: Зарарланган ёш ниҳолларда уруғпалла эгилиб қолади ва тезда сарғаяди. Баъзан ниҳолларнинг чириши кузатилади. Мазкур холатда анча қари туқималар жигарранг тусга киради, ўсимлик сўлийди ва нобуд бўлади. Катта ёшли ўсимликларда кўпинча дастлаб битта шохи сўлийди. Сўнгра бутун ўсимликда сўлишнинг ривожланиб бориши ва пировард натижада унинг нобуд бўлиши кузатилади. Уруғпаллаости тирсакда поянинг халқаланиши ва ўсимликнинг ўсишдан тўхташи хам кузатилиши мумкин.

Фузариоз бодринг касаллиги

Кураш чоралари: Чидамли навларни экиш тавсия этилади. Етиштиришни касаллик билан зарарланмаган  майдонларда амалга ошириш лозим. Тупроқнинг pH мухитини 6,5 даражага келтириш ва нитрат азот бериш зарарланган далаларда касалликнинг ривожланишини тўхтатиши мумкин. Тупроқни буғ билан стерилловчи ускуналар билан замбуруғ спораларининг янги майдонларга тарқалишини бартараф этиш лозим.

Пероноспориоз / Сохта ун шудринги касаллиги

Белгилари: Зарарланган баргларда дастлаб ола-чипорлик, сўнгра эса оч сариқ доғлар пайдо бўлади. Мазкурдоғлар учбурчаксимон шаклга эга бўлади ва баргнинг майда томирлари билан чегараланади. Вақт ўтиб бу доғлар ёйилиб кетади ва зарарланган майдонларга айланади, уларнинг ранги сарғиш-жигаррангдан жигарранггача ўзгаради. Шундан сўнг тез орада баргнинг остки юзасида замбуруғнинг оқдан кулранггача бўлган юпқа тукли ғубори ҳосил бўлади. Намлик юқори бўлган даврларда мазкур ғубор кулранг ёки бинафшаранг тус олиши мумкин. Зарарланган барглар нобуд бўлади, аммо тик ҳолатда қолади, барг япроғининг четлари эса ичкарига қайрилади. Касаллик кучли авж олганда дефолиация (барча баргларнинг тўкилиши), ўсимликнинг ўсишдан тўхташи ва меваларнинг ривожланмай қолиши кузатилади.

Пероноспориоз бодринг касаллиги

Кураш чоралари: Имкон қадар чидамли навларни экиш тавсия этилади. Касалликка мойил навларга ўз вақтида фунгицид пуркаб туриш зарур.

Нематода касаллиги

Белгилари: Зарарланган ўсимликлар нимжон бўлиб қолади, уларда ўсишдан умумий тўхташ кузатилади. Баргларнинг ранги эса оч яшилдан сариққача бўлади. Бундай ўсимликларда сўлишга мойиллик кузатилади, чунки уларда сув ютиш жадаллиги пасайиб кетади. Гарчи нематода билан зарарланган ўсимликлар одатда нобуд бўлсада, баъзан улар ўсув даврининг оҳиригача қийинчилик билан яшаб қолиши мумкин. Касаллик ҳосилдорлик ва мева сифатининг кескин пасайишига олиб келади. Зарарланган ўсимлик илдизи билан суғуриб олинса илдизларда якка ёки гурух бўлиб жойлашган, нематодалар томонидан қўзғатилган тугунчасимон,
сўгалсимон шишларни кўриш мумкин. Илдизларнинг фитопатоген замбуруғлар ёки бакетриялар билан иккиламчи зарарланиши — одатий хол.

Нематода

Кураш чоралари: Тупроқни фумигация қилиш ёки стериллаш шиш ҳосил қилувчи нематодага қарши курашнинг самарали усули ҳисобланади. Ерни чуқур шудгорлаш, алмашлаб экишга риоя қилиш ва касаликка мойил бегона ўтларни йўқотиш каби агротехник тадбирлар касалликнинг зарарини камайтиришга имкон беради. Қовоқдошларни чидамли пайвандтагларга улаш, гарчи қиммат бўлсада, касалликка қарши курашнинг самарали усулларидан бири ҳисобланади.

Ун шудринги касаллиги

Белгилари: Касалликнинг биринчи белгилари пояда, банди ва баргларда хира сариқ доғлар кўринишида пайдо бўлади. Баргнинг устки ёки остки юзаси зарарланиши мумкин. Доғлар катталашади, замбуруғ спораларининг оқкукунсимон ғубори билан қопланади. Зарарланган барглар аста-секин сариқ, сўнгра жигарранг тус олади ва қоғозсимон бўлиб қолади.

Ун шудринг

Кураш чоралари: Чидамли навларни экиш тавсия этилади. Чидамли навлар мавжуд бўлмаганда ўсимликларга ўз вақтида фунгицид пуркаш жуда самарали усул ҳисобланади. Иссиқхоналарда етиштиришда ўсимликларнинг ғовлаб кетишига олиб келувчи агротехник тадбирларни истисно этиш яхши натижа беради. Бегона ўтларни йўқотиш ва санитар шароитларни яхшилашга қаратилган тадбирлар касалликнинг ривожланишини тўхтатиши мумкин.

Манба: «Энерго-тежамкор иссиқхоналарни қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича» кўлланма, А.Э.Шайхов

[print-me]

бодринг
8
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Юртимизда кўп экиладиган нўхат навлари

19.04.2020

Республикамизда етиштириладиган тарвуз навлари

08.05.2021

Кунгабоқарни экиш муддатлари ва парваришлаш

09.05.2020

Карам кўчати кассалликлари

26.01.2019

Ер шўри қандай ювилади?

13.11.2020

Турп экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

22.05.2020

Карам етиштириш ва йиғиб олиш

21.07.2018

Лизинг асосида трактор олиш шартлари

12.10.2018

Нўхат экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

11.05.2020

Картошка ҳосилини йиғиш ва сақлаш усуллари

29.10.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.